ШАРЪИЙ МЕЪЁР №6
Анъанавий банкни ислом банкига ўзгартириш
Меъёрнинг баёни (матни)
4. Банклар билан муносабатлар:
4/1 (Анъанавий банкдан ислом банкига ўзгартирилган банклар) барча имкониятларни ишга солган ҳолда, марказий банклар билан депозитлар, ликвидликни таъминлаш ёки бошқа масалаларда ўз муносабатларини Шариат қоидаларига зид келмайдиган тарзда ўзгартиришлари зарур (айниқса, рибо хатари бўлган амалиётларда). Қонунчиликка мувофиқ талаб қилинган захира (мажбурий резерв) миқдорини шакллантиришда ҳисоб рақамда пул маблағларини музлатиш/блоклаш ўрнига, бошқа усуллар қаторида, мижозлар томонидан кейинчалик тўланадиган (сўндирилaдиган) қимматли қоғозларда ифодаланган қарзларни депозит (кафолат) сифатида қўйиш ва ҳукумат лойиҳаларини шариатга мувофиқ молиялаштириш мумкин. Шунингдек, қарзларни ўзаро ёпиш (муқосса) учун муқобил вариант сифатида фоиз ҳисобланмайдиган жорий ҳисоб рақамлари билан чекланиш мумкин ёки бошқа вариантлар йўқ бўлган ҳолларда фоизли даромадларни тозалаш амалга оширилади. Шу билан бирга, марказий банкдан ликвидликни таъминлаш мақсадида маблағлар жалб қилиш янги усулларини ишлаб чиқиш, масалан, марказий банк учун инвестиция ҳисоб рақамларини очиш мумкин.
4/2 (Анъанавий) банклар билан тузилган битимларни рибосизларига ўзгартириш ва шариатга мувофиқ воситалардан фойдаланиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш керак.
4/3 Ислом молия муассасалари билан ҳамкорликни ўзаро жорий ва инвестиция ҳисобрақамлари очиш, пул ўтказмалари, аккредитивлар ва синдикат асосида (қўшма, биргаликда) молиялаштиришни кучайтириш орқали кенгайтириш лозим.
5. Банк хизматларини шариатга мувофиқ усуллар асосида тақдим этиш:
Хизмат кўрсатиш давомида банк риболи фоиз тўловлари олиши жоиз эмас. Аксинча, шариатга мувофиқ муқобил молиявий воситалардан фойдаланиши керак, масалан, қопланмаган ҳужжатли аккредитивларни шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлган Муробаҳа, Мушорака ёки Музораба билан алмаштириш каби. Молиялаштириш учунгина тўлов (комиссия) олиш мумкин эмас. Шариат нуқтаи назаридан, бундай молиялаштириш давомида шартномани расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун ҳақ (комиссия) олиш мумкин.
давоми бор …
Таржимонлар:
Муҳиддин Бектемиров, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Олимжон Иргашев, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Муҳаррир:
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси