ШАРЪИЙ МЕЪЁР №6
Анъанавий банкни ислом банкига ўзгартириш
Меъёрнинг баёни (матни)
3. Ўзгартириш учун зарур чора-тадбирлар
3/1 Ўзгартириш жараёнининг муваффақиятли кечиши учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилиши, зарур воситалар тайёрланиши, шаръан ман этилган амалиётларга муқобил вариантлар топилиши, шунингдек, ўзгартириш жараёни тўғри амалга оширилиши учун зарур мутахассис-ходимлар тайёрланиши /ўқитилиши керак бўлади.
3/2 Тегишли маъмурий/меъёрий тартиб-қоидаларга риоя қилиш, жумладан, назорат қилувчи/мувофиқлаштирувчи идоралар талабига кўра ўрнатилган тартибда банкнинг лицензиясини ўзгартириш, банкнинг таъсис шартномаси ва низомига ислом банклари фаолиятининг мазмун-моҳиятига мос келадиган ўзгартиришлар киритилиши, зид бўлганлари эса чиқариб ташланиши керак.
3/3 Банкнинг ташкилий тузилмасини қайта ишлаб чиқиш, шу билан бирга, банкнинг янги мақомига мос келадиган тарзда меҳнат низомига, ходимларнинг лавозим йўриқномаларига, ишга қабул қилиш тартиби ва шартларига ўзгартиришлар киритиш зарур.
3/4 Ислом молия муассасалари учун Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI) томонидан чиқарилган бошқарув меъёрларига мувофиқ Шариат Кузатув кенгашини, шунингдек ички Шариат (назорат) бўлимини ташкил этиш.
3/5 (Амалдаги) намунавий шартномалар ва бошқа тегишли ҳужжатларни Шариат талабларига мувофиқ равишда қайта ишлаш ёки янгиларини ишлаб чиқиш.
3/6 Маҳаллий ёки хорижий ислом банкларида ҳисобрақамлар очиш ҳамда маҳаллий ёки (хорижий) анъанавий корреспондент банклардаги ҳисобрақамларни қайта кўриб чиқиш [4 (б) бандга қаралсин]. Анъанавий банклар билан амалиётларни зарурат даражасига қадар чеклаш.
3/7 Ислом банк ишини амалиётга татбиқ этиш учун ходимлар тайёрлаш ва уларни ўқитиш бўйича махсус дастур тайёрлаш;
3/8 Ислом молия муассасалари учун Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI) томонидан чиқарилган бухгалтерия ҳисоби, аудит, бошқарув ва ахлоқ меъёрларини (банк фаолиятига) татбиқ этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш.
давоми бор …
Таржимонлар:
Муҳиддин Бектемиров, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Олимжон Иргашев, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Муҳаррир:
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси