2. Муқоссанинг таърифи ва унинг турлари
2/2 Келишувга асосланган Муқосса
2/2/1 Келишувга асосланган Муқосса – бу икки томоннинг ўзаро розилиги асосида икки қарзни бир-бирлари олдидаги молиявий мажбуриятларни бекор қилиш орқали ёпишдир.
2/2/2 Келишувга асосланган Муқоссага тегишли шартлар:
2/2/2/1 Муқоссадаги ҳар икки томон бир-бирига нисбатан ҳам қарз берувчи (ҳақдор), ҳам қарз олувчи (қарздор) бўлиши керак;
2/2/2/2 Ҳар икки томон (ёки томонлар) Муқоссага рози бўлиши керак;
2/2/2/3 Муқосса Шариатда тақиқланган рибо ёки рибо эҳтимоли бўлган шубҳали натижалар (ҳолатлар) келтириб чиқармаслиги керак.
2/2/3 Келишувга асосланган Муқоссада қарзлар жинс, тур, сифат ва муддат борасида турлича бўлса ҳам, жоиз ҳисобланади. Чунки розилик ҳар бир қарз берувчи унга устунлик берувчи ҳуқуқдан воз кечишини билдиради. Шунингдек, агар икки қарз миқдор жиҳатдан фарқ қилса, ўзаро тенг миқдор учун Муқосса амалга оширилади, кўпроқ қарз берган томон эса ортиқча миқдорни тўлашни талаб қилишга ҳақли бўлади. [“Валюталар савдоси” тўғрисида 1-сонли Шаръий Меъёрнинг 2/10/1 бандига қаранг]
3. Муқоссани амалга ошириш бўйича икки томонлама ваъдалашув
Муассаса ва унинг мижозлари ўртасида ёки муассаса ва бошқа муассасалар ўртасида келажакда пайдо бўладиган қарзлар устида Муқоссани амалга ошириш учун икки томонлама ваъдалашиш жоиз, бунда ушбу меъёрнинг 2/1 ва 2/2 бандларида баён этилган шартларга амал қилинади.
Агар икки қарз турли валюталарда бўлса, у ҳолда рибога махфий тил бириктириш бўлмаслиги учун улар ўртасидаги Муқосса амалиёти ўша кундаги (яъни Муқосса амалга ошириладиган кундаги) жорий валюта курсида бўлиши тўғрисида икки томонлама ваъдалашув бўлади.
давоми бор …
Таржимонлар:
Муҳиддин Бектемиров, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Олимжон Иргашев, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Муҳаррир:
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси