ШАРЪИЙ МЕЪЁР № 12
ШИРКАТ (МУШОРАКА) ВА ЗАМОНАВИЙ ШИРКАТЛАР
Меъёрнинг матни
3/2 Ширкат ал-вужуҳ (ширкат ал-зимма):
3/2/1 Ширкат ал-вужуҳ – обрў-эътиборни ўртага қўйиб муайян молиявий мажбуриятларни зиммага олиш асосидаги ширкат. Бунда икки ёки ундан ортиқ томонлар активлар/маҳсулотларни насияга сотиб олишда иштирок этиш ва уларнинг нархини шериклар ўртасида белгиланган нисбатда тўлашни ўз зиммаларига олиш бўйича келишувдир. Бунда фойда тақсимоти шериклар (томонидан) зиммага олинган мажбуриятлар улушига мувофиқ бўлиши ёки бошқача тарзда келишилган бўлиши мумкин.
3/2/2 Ширкат ал-Вужуҳда пул кўринишидаги устав капитали бўлмайди, чунки бундай шартноманинг мавзуси (предмети) бу зиммадаги мажбурият, яъни аксар ҳолларда шерикларнинг яхши обрў-эътибори (жамиятдаги мавқеси)га асосланган кафолат бўлиб, у шерикларнинг насия савдо натижасида юзага келган ва уларнинг зиммасидаги мажбуриятга айланган қарзларни тўлаш бўйича кафолатидир. Ҳар бир шерикнинг бундай қарзни тўлашда зиммасига оладиган мажбурият улуши олдиндан келишиб олиниши лозим.
3/2/3 Фойда (шериклар ўртасида) келишувга мувофиқ тақсимланади, зарар эса ҳар бир шерик насияга сотиб олинган активларнинг қийматини тўлаш бўйича зиммага олинган мажбуриятга мутаносиб равишда тақсимланади. Ҳеч бир шерик фойдадан аниқ сумма олиш шартини қўя олмайди.
(давоми бор)
Таржимон:
Муҳиддин Бектемиров, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Муҳаррир:
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси