ШАРЪИЙ МЕЪЁР №8
МУРОБАҲА
Меъёрнинг баёни (матни)
2. Муробаҳа шартномасини тузишдан олдинги амалиётлар
2/4 Комиссион тўловлар ва харажатлар
2/4/1 Муассаса мижоздан уни молиялаштириш бўйича зиммасига мажбурият олганлиги учун ҳақ (комиссия) олиши жоиз эмас.
2/4/2 Муассаса мижоздан унга молиялаштириш имконияти тақдим этганлиги учун ҳақ олиши жоиз эмас.
2/4/3 Муассаса ва мижоз ўртасида имзоланадиган шартномаларни тайёрлаш харажатлари, агар икки томондан бири (муассаса ёки мижоз) мазкур харажатларни зиммасига олиши ҳақида келишилмаган бўлса, улар ўртасида тақсимланади. Бундай харажатлар адолатли бўлиши, яъни бажариладиган ишнинг кўламига мувофиқ бўлиши шарт, токи ушбу харажатлар молиялаштириш мажбурияти қарори учун ёки молиялаштириш имконияти тақдим қилинганлиги учун ҳақ (комиссия тўлови)ни билвосита ўз ичига олмасин.
2/4/4 Агар Муробаҳа синдикат (яъни бир нечта сармоядор томонидан молиялаштириш) орқали амалга оширилса, синдикатнинг ташкилотчиси бўлган муассаса амалиётни ташкил этиш учун хизмат ҳақи олиш ҳуқуқига эга. Ушбу хизмат ҳақи синдикат иштирокчилари томонидан тўланади.
2/4/5 Муассаса томонидан амалга оширилаётган (ишлаб чиқилаётган) техник-иқтисодий асослаш* мижознинг илтимосига биноан ва унинг манфаатларини кўзлаб қилинаётган бўлса, ва бошиданоқ бунинг учун хизмат ҳақи олишга келишилган бўлса, муассаса бундай техник-иқтисодий асослаш ҳужжатини тайёрлаш учун хизмат ҳақи олиши жоиз. Бунда, мижоз хоҳласа ушбу ҳужжат нусхасини олиш имкониятига эга бўлиши керак.
*инглиз тилида feasibility study, рус тилида эса технико-экономическое обоснование (ТЭО) деб аталади.
давоми бор …