«Албатта, садақа қилувчи эркагу аёл ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берувчиларга (савоб) кўпайтириб берилур. Уларга карамли ажр ҳам бор.»
Яъни бечора ва камбағалларга садақа берувчи эркаклар ва аёллар ҳамда Аллоҳнинг йўлида, савоб умидида мол-дунё сарфлаганларнинг мукофотига Аллоҳ таоло савобни бир неча чандон, ривоятларда келишича, еттидан етти юзгача кўпайтириб беради. Шу билан бирга, уларга карамли ажр, яъни жаннатни ҳам раво кўради.
Манба: Тафсири ҳилол