Мазкур бошқарма тез суръатларда ривожланаётган шерикчилик асосидаги молиялаштириш тармоғи билан яқиндан танишишга ёрдам беради
АНҚАРА
8-февраль душанба куни, Туркия президенти ҳузурида шерикчилик асосида молиялаштириш тармоғи билан шуғулланувчи алоҳида бошқарма ташкил этилди дея “Анадолу” агентлиги хабар беради.
Мазкур бошқарма шерикчилик асосида молиялаштириш бўйича аҳоли ва тадбиркорларнинг билимини янада ошириш ва бу соҳани ривожлантиришга асосий эътиборини қаратади, дейилади президент фармонларини эълон қилувчи расмий нашрларда.
Ушбу бошқарма, шунингдек, ислом молиясини ривожлантириш/ такомиллаштириш мақсадида давлат идоралари, хусусий тармоқ вакиллари, университетлар ва нодавлат ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада кучайтириш билан шуғулланиши кўзда тутилган.
Шерикчилик асосида молиялаштиришда янги молиявий воситаларни бутун молия тизимига танишитириш/татбиқ этиш ва уларни ривожлантириш орқали Туркия халқаро молия бозорида ўз мавқейини мустаҳкамлашга интилмоқда.
Ўтган йили Туркия ҳукумати томонидан ислом молияси тамойиллари асосида ўз мижозларига хизмат кўрсатувчи шерикчилик асосидаги банкларга ёрдам бериш мақсадида ҳуқуқий инфратузилма ишлаб чиқилиши якунланган эди.
Маълумки, шерикчилик асосидаги банклар (katilim bankasi) сўнгги 20 йил давомида ислом банкчилиги бутун дунёда жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Шу сабабли, Туркия ўзини ислом молияси ва шерикчиликка асосланган банкчилик соҳасининг марказига айлантириш мақсадида фаол ҳаракат қилмоқда.
Ўтган йили Moody’s кредит рейтинг агентлиги қайд этганидек, Туркия ислом банкчилиги активлари сўнгги 10 йил ичида ҳукумат ташаббуслари натижасида икки бараварга ошган.