Жаҳон Ислом банк-молия тизимидаги энг нуфузли халқаро ташкилотлар ва уларнинг асосий фаолияти қуйидагилардан иборат:
Инглизча номи | Ўзбекча номи (таржима) | Асосий фаолияти | Бош офиси жойлашган шаҳар/мамлакат | Тузилган йили |
---|---|---|---|---|
IsDB* Islamic Development Bank | Ислом тараққиёт банки | Ушбу халқаро ташкилотга аъзо бўлган мусулмон давлатларда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда молиялаштириш, ислом молия муассасаларига тўғридан тўғри сармоя киритиш, ислом иқтисодиёти ва банк иши бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, вақф жамғармаларини молиялаштириш, фавқулотда ҳолатларда аъзо давлатларга молиявий ёрдам бериш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш ваҳоказо. | Жидда шаҳри (Саудия Арабистони) | 1975 |
AAOIFI The Accounting and Auditing for Islamic Financial Institutions | Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудити ташкилоти | Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудити бўйича шариат меъёрлар ишлаб чиқиш. | Манама шаҳри (Баҳрайн) | 1990 |
IIFM International Islamic Financial Market | Халқаро ислом молия бозори | Молиявий маҳсулотларни (яъни шартномалар, битимлар, ва бошқа молиявий воситалар...) Шариатга мувофиқ тарзда ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш билан шуғулланадиган халқаро ташкилот. | Манама шаҳри (Баҳрайн) | 2002 |
IFSB Islamic Financial Services Board | Ислом молияси хизматлари кенгаши | Ислом банк-молия тармоғини ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган халқаро назорат меъёрлари ишлаб чиқиш, назорат қилувчи идора ва ташкилотлар, ҳамда бошқа қизиқувчи томонлар учун илмий-амалий анжуман ва семинарлар ўтказиш. | Куала Лумпур шаҳри (Малайзия) | 2003 |
IILM International Islamic Liquidity Management Corporation | Ликвидликни бошқариш халқаро ислом корпорацияси | Шариатга мувофиқ бўлган ликвидликни бошқаришга оид самарали молиявий маҳсулотлар ишлаб чиқиш. | Куала Лумпур шаҳри (Малайзия) | 2010 |
*Ислом тараққиёт банки гуруҳига қуйидаги халқаро молия муассасалари ҳам киради: IsDBI, ICD, ITFC, ICIEC, WWF, ISFD.