Ислом банклари ўз мижозлари маблағларини Инвестиция ҳисобварақларига Музораба битими асосида қабул қилади.
Маълумки, Музораба икки томон ўртасида имзоланадиган битим бўлиб, унга кўра сармоя эгаси (робб ул-мол) ўз маблағини иккинчи томон – музориб, яъни ишончли бошқарувчига тақдим этади. Музориб ушбу маблағларни муайян лойиҳага киритишни ўз зиммасига олади. Келишилган муддат якунида музориб дастлабки сармояни ҳамда кўрилган фойданинг бир қисмини сармоя эгасига беради, фойданинг қолган қисмини эса ўзи олади.
Инвестиция депозитлари – бу ислом банклари томонидан тақдим этиладиган муқобил танловдир. Мазкур депозитлар, шунингдек, фойда ва зарарни тақсимлаш (Profit-loss sharing) ҳисобварақлари, инвестиция ҳисобварақлари ёки баъзида иштирок этишга асосланган ҳисобварақлар (participatory accounts) деб номланади.