«Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрурлар, ёмонликдан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ, тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир.»
Бу васфлар мунофиқлар ҳақида келган васфга тамоман зид эканлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.
«Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар».
Валийлик – дўстликнинг ўзига яраша вазифалари бўлади. Валий одам дўстига ёрдам бериши, оғир ҳолларда қутқариши, керак бўлганда уни деб машаққат чекишга ҳам тайёр бўлиши керак. Мунофиқ эса ҳеч қачон бу ишларни қила олмайди. У доимо ўзини ўйлайди, қўрқоқ бўлади, қийинчиликлардан қочади.
Мўминлар эса, бир-бирларига дўст бўлиш билан бирга:
«Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарурлар».
Демак, Аллоҳ таоло мўмин ва мўминаларга яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришни фарз қилиб қўйган.
Мунофиқлар намозга доимо дангасалик билан келадилар, намозга рағбат ва ихлос қилмайдилар. Мўминлар эса:
«Намозни тўкис адо этурлар».
Мунофиқларнинг «Қўллари маҳкам юмилган». Улар молу мулкларидан бошқаларга беришни истамайдилар. Мўминлар эса:
Ихлос билан, хушу-хузуъ билан намоз ўқийдилар. Бу ҳам уларнинг кўзга кўринган сифатларидан бири, намозга дангасалик қилиш эса мунофиқларнинг сифати экан.
«закотни берурлар».
Бу уларга Аллоҳ, тарафидан фарз қилинган. Молларидан биродарларига маълум миқдорда беришни ибодат деб биладилар.
«Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар».
Мўминлар Аллоҳ ва Пайғамбарнинг амрига итоат этурлар.
«Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир».
Бу ҳам мунофикларга бериладиган жазога қарама-қарши бир ҳолдир. Мунофиклир жаҳаннам оташига киритилиб, Аллоҳ томонидан лаънатланиб, доимий азобда қолишлари айтилган эди. Муминларга эса, Аллоҳ таоло тезда раҳм қилиши таъкидланмоқда. Бошқа мукофотлар эса, келаси оятда (Тавба, 72) васф қилинади.
Аллоҳ мўмин эр ва мўмина аёлларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса энг улуғдир. Ана ўша улкан ютуқдир.
Манба: Тафсири ҳилол