2020 йилнинг 2-декабрь куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) нинг ХСРИК бош директори жаноб Айман Амин Сежиний ва Ўзбекистон Республикаси Халқ Банкининг Бошқаруви раиси жаноб Фарҳод Исломович Саломов Халқ банкида Исломий дарча очилиши муносабати билан масаҳат хизматлари тўғрисидаги Битимни имзолади.
Кўзда тутилган Исломий дарча Халқ банки учун яхши фойда келтирадиган Исломий дарчалардан бири бўлиш ва Ўзбекистонда исломий маҳсулот ва хизматларни таклиф қилиш имконини беради. Натижада, Банк ўз маҳсулотларини, молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва даромадини ошириш имкониятига эга бўлади. Исломий дарча орқали таклиф қилинадиган хизматлар мамлакатда кичик ва ўрта бизнес субъектларини ва жисмоний шахсларни молиялаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим рол ўйнаши кўзда тутилган.
Ушбу муносабат билан жаноб Сежиний қуйидагича изоҳ берди: “Ушбу хамкорлик Халқ банки билан стратегик шериклик бўлиб, Ўзбекистондаги банк ва Исломий молия саноятини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу стратегик ташаббус орқали ХСРИК Халқ банкига Шариат тамойиллари, бухгалтерия ҳисоби, Исломий банкчиликка мўлжалланган информацион технологиялари, кадрлар ва ҳуқуқий жиҳатларни қамраб олган умумий ечимларни тақдим этиш ва Исломий банкларда кенг назарий билмлар бериш орқали Халқ банкининг биринчи Исломий дарчасини очишга ёрдам беради. Ташкилотларимиз ўртасидаги ушбу муваффақиятли ҳамкорлик узоқ муддатли стратегик шерикчилигимизни кучайтиради.”
Ўз навбатида, жаноб Фарход Саломов қуйидагиларни қўшимча қилди: “Бугунги кунда молия бозорида Ислом банки маҳсулотларига бўлган талаб улкан салоҳиятга эга ва келгусида ушбу хизмат турига талаб янада ортишига ишонамиз. Бундан ташқари, ушбу янги ҳамкорлик, бизнинг мижозларимизнинг бугунги кундаги талабини қондириш ва икки томон учун самарали бўлган воситаларни тақдим этади.”
Халқ банки 2013 йилдан буён ХСРИКнинг ҳамкорларидан бири бўлиб, ХСРИК томонидан Ўзбекистондаги ўнта кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиялаштириш учун ажратилган 13 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш дастуридан фойдаланган.
Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом копорацияси (ХСРИК)
Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХСРИК) – Ислом Тараққиёт Банкининг аъзоси бўлиб, Банкнинг хусусий секторни ривожлантиришдаги “ўнг қўли” сифатида ташкил этилган. Корпорациянинг устав капитали 4 миллард АҚШ долларини ташкил этиб, ҳиссадорлари 55та мамлакат ҳамда 5 та молиявий институтларидан иборат халқаро ташкилот ҳисобланади. ХСРИК Moody’s рейтинг компанияси томонидан “А2”, S&P рейтинг компанияси томонидан “А”, Fitch’s рейтинг компанияси томонидан “А+” рейтингларига эга.
Акциядорлик Тижорат Халқ Банки
Халқ Банки Ўзбекистоннинг қадимий банкларидан бўлиб, тарихи 1875 йилга бориб тақалади ва ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида бирламчи жамғарма кассаларни очишдан бошлаган.
Хозирги вақтда Халқ Банки мамлакатдаги энг хизмат кўрсатувчи шаҳобчаларга эга бўлган банк сифатида танилган. Банк 197 та филиал, 509 та касса хизмати шаҳобчалари, 1,614 та мобил касса хизмати, 257 та 24/7 форматидаги офислар, 4 та мини банк, 90 та банк хизматлари марказлари, 274 та халқаро пул ўтказмалари нуқталари ва 118 та валюта айирбошлаш шаҳобчаларида ўзининг хизматларини 12,000 га яқин ходимлар орқали таклиф қилади.
Халқ Банки универсал тижорат банки бўлиб, барча турдаги банк хизматларини, жумладан хусуий секторни ривожлантириш бўйича хизматларни ҳам таклиф қилади.
Батафсил маълумот учун www.xb.uz га ташриф буюришингиз мумкин.
Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси катта ходими
МДҲ бўйича проект менежери, Музаффаржон Низомиддинов