Ушбу 5 сонли стандарт AAOIFI – Ислом молияси соҳасида шариат стандартлари ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш билан шуғулланувчи етакчи халқаро ташкилот томонидан ишлаб чиқилган.
- Бир шартномада вакиллик* ва шахсий кафолат/кафиллик жамланиши мумкин эмас;
- Ижара берувчи ижарачидан мулкка зиён етиши юзасидан кафолат ёки гаров талаб қилиши мумкин эмас.
*Вакил бу бошқа бир шахснинг расмий вакили бўлгани учун унинг (яъни вакилнинг) кафил бўлиш ҳуқуқи йўқ
Ёзма равишда ҳужжатлаштириш
- Шариатда барча битим ва келишувларни ёзма равишда ҳужжатлаштириш тавсия этилади;
- ҳужжатларни қалбакилаштириш тақиқланади;
- шариатда молиявий амалиётларни тасдиқлатиш тавсия қилинади;
- шариатда тақиқланган амалиётларда гувоҳ сифатида иштирок этиш ва бундай амалиётларни (ёзма равишда) қайд этиб бориш тақиқланади.
Шахсий кафолат
Қарз ёки мулк берувчи томон буюртмачи/мижоздан кафиллик талаб қилиши ва бу талабни шартномага киритиши мумкин.
Кафиллик икки турли бўлади:
а) кафил мижоз/буюртмачи/қарздордан берган кафиллиги бўйича қилган харажатларини қоплаб бериш талабини қўйиши мумкин;
б) Учинчи томоннинг ихтиёрий кафиллиги бўлиб, бундай кафиллик тақдим қилган томон қарздордан кафиллик бўйича қилган харажатларини қоплаб беришни талаб қилолмайди.
-Тақдим қилинган шахсий кафиллик бўйича маълум муддат тайин қилиш мумкин (масалан тақдим қилинган кафиллик 12 ой давомида амал қилади ва фалон куни ўз кучини йўқотади деган маънода).
-Кафиллик бўйича муайян чегара қўйиш ҳам (масалан ушбу кафилликнинг энг юқори чегараси 10 млн.сўм деган маънода), бирор бир шарт қўйиш ҳам мумкин (масалан агар қарздор фалон давлатда ишлаб чиқарилган ускунани сотиб олса, у ҳолда ушбу кафиллик ҳуқуқий кучга эга бўлмайди деган маънода).
-кафиллик тақдим қилгани учун бирор бир ҳақ олиш ҳам тақиқланади. Шу бирга бирга кафил кафиллик тақдим қилиш билан бевосита боғлиқ харажатларини мижоз/қарздордан олиши мумкин.
-амалдаги кафиллик қарзнинг аниқ миқдори кўрсатилмаган қарз бўйича берилиши ҳам мумкин (масалан ушбу кафиллик фалончининг жорий ойда тузган битими доирасидаги барча қарзлари бўйича тақдим этилди деган маънода).
Қарз берувчи берган қарзини қарздордан ёки кафилдан ундириб олиши мумкин. Агар қарздор қарз берувчининг олдидаги қарзини узса, у ҳолда кафил тақдим этган каифллиги бўйича масъулиятдан озод бўлади.
Қарз шартномасига “агар қарздор қарз бўйича бир ёки бир неча тўловларни ўз вақтида амалга оширмаса, у ҳолда қарз бўйича кейинги тўлов ёки барча тўловлар дарҳол қарз берувчи томонидан ундирилиши мумкин”, деган бандни киритиш мумкин.
Юқорида айтиб ўтилганидек кафилликнинг ҳар қандай тури учун ҳақ олиш мумкин эмас, лекин кафиллик доирасида қилинган харажатларни қоплаб бериш юзасидан қарздордан кафиллик талаб қилиш мумкин. Бунга шариатда рухсат берилган.