ИСЛОМ ШАРИАТИДА ЗАКОТ ҚУЙИДАГИЛАРГА БЕРИЛАДИ:
1️⃣ Фақирларга, яъни моли нисобга етмаганларга.
2️⃣ Мискинларга, яъни ҳеч нарсасиз йўқсилларга.
3️⃣ Қарздорларга, яъни молидан қарзи кўпларга.
4️⃣ Йўлда қолган мусофирларга, мамлакатларига етиб олгудек миқдорда закот берилади.
5️⃣ Аллоҳ йўлидагиларга, яъни ҳаж йўлида, илм талабида юрганларга.
6️⃣ Омилларга, яъни закот йиғувчи ва уларни ҳақдорларга тарқатувчиларга.
7️⃣ Озод бўлиш учун хожаси билан шартнома тузган қулларга (бироқ бугунги кунда қуллик йўқолиб кетган).
8️⃣ Муаллафатул-қулубга,
яъни кўнгли Исломга мойил бўлиб турган, Исломга киришидан ёки Исломда собит бўлишидан умид қилинаётганлар, шунингдек, Исломга ёмонлигини тўсиш, Ислом йўлида хизмат қилдириб, мусулмонларга ёрдам бериш кутилаётганлар тушунилади.
Бобо-момо, ота-она, фарзандларга, бойларга закот берилмайди. Эр хотинга ёки хотин эрга ҳам закот бермайди. Аммо ака-ука, опа-сингил, амма-амаки, тоға-хола каби қариндошларга закот берилади.