Мақолнинг аввалги қисмида айтиб ўтилганидек, закот фарз бўлиши учун закот ҳисобланадиган мол-мулк “ўсувчи” бўлиши лозим. Закот илмида мол ўсувчи мол бўлиши учун қуйидаги учта шартдан бирига жавоб бериши керак:
1️⃣ Табиий ўсувчи мол;
2️⃣ Тижорат ёрдамида ўсувчи мол;
3️⃣ Чорва молларининг кўпайиши орқали ўсувчи мол.
Табиий ўсувчи молга олтин, кумуш, нақд пуллар ва уларнинг ўрнини босувчи нарсалар киради.
Тижорат моллари ҳам, сотиш мақсадида олиб қўйилган нарсалар ҳам ўсувчи мол ҳисобланади. Закот ҳисоблашда уларнинг бозор баҳоси инобатга олинади.
Чорва моллари ҳам ўсувчи хусусиятга эга. Фақат чорва молларида закот фарз бўлиши учун уларнинг сони нисоб миқдорига етган бўлиши керак. Бунга кези келганда батафсил тўхталамиз.