Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан Ўзбекистондаги қишлоқ жойларини ривожлантириш лойиҳаси учун $275 млн. миқдорида қарз ажратилади. Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та МФЙ ҳудудларида амалга оширилади.
20 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун Ислом тараққиёт банки томонидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 200 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши тўғрисидаги қарор Ислом тараққиёт банки Директорлар Кенгаши томонидан мақулланган.
Шунингдек, ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 75 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши тўғрисидаги қарор ОПЕК Директорлар Кенгаши томонидан маъқулланган.
Қарор билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан лойиҳа учун 3,05 млн. АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилади. Ушбу лойиҳада Ўзбекистоннинг улуши 59,95 млн. АҚШ долларига тенг бўлиши белгиланган.
Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та МФЙ ҳудудларида амалга оширилади.
Президент қарори ҳақида батафсил: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори