Ислом молиясига мувофиқ молиялаштириш
HBL ислом молиялаштиришига келсак, у янги активга эгалик ҳуқуқи улушларга бўлинган “HBL Dminishing Musharaka” (камайиб борувчи мушорака) тизимига асосланади. Банк ўз улушини мижозга ижара ҳақи эвазига ижарага беради, мижоз эса тўлиқ эгалик ҳуқуқини қўлга киритгунга қадар банкдан улушларини сотиб олади (тўловлар жадвали асосида).
Меезан Банк вакили Сиддиқийнинг айтишича, ислом молиясига мувофиқ уй жойларни молиялаштириш машҳур, чунки унда банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги ҳақиқий ҳамкорлик ифодаланган. “Ислом банклари Мушорака активида тўғридан-тўғри улушга эга ва шунинг учун мулкнинг йўқ бўлиши, бузилиш ва Такофул (ислом суғгуртаси) харажатлари каби мулкчилик билан боғлиқ хатарларни ўз зиммасига олади”, дейди у. “Бундай молиялаштириш фақат кредитлар берадиган, фоизлар ундирадиган ва ипотекаларни рўйхатдан ўтказадиган анъанавий молиядан сезиларли даражада фарқ қилади.” Унинг сўзларига кўра, Покистонда ишлаб чиқувчилар ва қурувчиларни Камайиб борувчи мушоракадан ташқари Истисна битими асосида молиялаштириш бўйича ҳам ўсиш кузатилган, Истисна шартномаси қурилиш бошланишидан олдин келажакдаги активларни сотиш учун шартнома тузишга имкон беради, дея қўшимча қилди Сиддиқий.
Ҳукумат дастурининг тез ва зудлик билан амалга оширилиши аллақачон “учта вилоятнинг турли шаҳарларида 70 000 дан 80 000 гача бўлган арзон уй-жойлар пайдо бўлишига олиб келди”, деди Бакши.
Марказий банк маълумотларига кўра, Покистон банклари 2021 йилда уй-жой ва қурилиш кредитлари учун мамлакат Марказий банки 355 миллиард рупий (2 миллиард доллар) ажратган, бу ўтган йилга нисбатан 85 фоизга кўп. Сиддиқий бу кўрсаткичнинг 60 фоизини ислом молия маҳсулотлари ташкил этишини таъкидлади. Арзон уй-жой кредитлари 2021 йил декабр ойи охирида 38 миллиард рупий (217,79 миллион доллар)га етди, уларнинг 45 фоизи ислом молияси ҳиссасига тўғри келади.
Марказий банк томонидан 2021 йил август ойида киритилган яна бир ўзгартириш орқали Покистоннинг кўчмас мулк бозорини янада ривожлантириши мумкин. Унга кўра 9 миллион нафар норезидент (фуқаролиги йўқ) Покистонликларга мамлакатда уй қуриш ва сотиб олиш учун Покистон банкларидан ислом молиясига ва анъанавий молиялаштириш олишга рухсат берди.
Манба: https://www.salaamgateway.com/story/housing-shortage-may-boost-islamic-borrowing-in-pakistan