Ушбу маълумотлар AAOIFIнинг 2-сонли шариат стандарти асосида тайёрланган. AAOIFI – Ислом молияси соҳасида шариат стандартлари ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш билан шуғулланувчи етакчи халқаро ташкилот.
Дебит (чиқим) карталар
Ислом молия муассасалари дебит карталари чиқаришлари мумкин, фақат бундай карта эгалари ўз харажатларни карта ҳисоб-рақамидаги қолдиқдан оширмасликлари керак, акс ҳолда банк карта эгаси ҳисоб-рақамидаги мавжуд маблағдан кўра кўпроқ сарф-харажат қилганлиги учун фоиз ҳисобланади ва ундирилади, бу эса айни рибо бўлади.
Тўлов карталари
Ислом молия муассасаларига қуйидаги шартлар асосида тўлов карталари чиқаришлари мумкин:
- Муассаса томонидан тақдим қилинган молия маблағлари учун фоиз олинмайди;
- Кафолат сифатида мижоз томонидан банкка тақдим қилинган ҳар қандай молия маблағлари мижоз розилиги билан турли лойиҳаларга сармоя сифатида киритиши (инвестиция) қилинади ёки фоизсиз омонат сифатида сақланади. Фақат бунда карта эгаси ва молия муассасаси маблағлар таъқиқланган мақсадларда ишлатилмаслиги юзасидан келишиб олишлари керак бўлади.
Кредит карталари
Ислом молия муассасалари фоизга асосланган кредит карталари чиқаришлари мумкин эмас.
Тўловлар
- Ислом молия муассасалари савдогарлардан устама (комиссия) олишлари мумкин;
- Ислом молия муассасалари карта эгаларидан аъзолик бадаллари, картани янгилаш ёки алмаштириш лозим бўлганда ўз хизматлари учун ҳақ олишлари мумкин.
Бошқа турли масалалар (шартлар)
- Ислом молия муассасалари томонидан карта эгаларига шариат томонидан тақиқланган имтиёзлар берилиши жоиз эмас;
- Картадан нақд пул ечиб олинганда ислом молия муассасалари ҳам ўрнатилган/белгиланган хизмат ҳақи олишлари мумкин.
Манба: AMANAH ADVISORS Global Islamic Finance & Fintech Services