4. Муқоссанинг замонавий амалиётларда қўлланилиши
Қуйида Муқоссанинг замонавий амалиётларда қўлланилишига мисоллар келтирилади:
4/1 Насия савдода муассаса ва мижоз ўртасида пайдо бўладиган қарз доирасида Муқоссанинг шарт қилиниши. Бундай Муқосса кўплаб молия муассасаларида машҳур бўлиб, у инглиз тилида “Set-off and consolidation” деб номланади.
Бундай Муқосса, келишувда белгиланган шартларга қараб, мажбурий ёки келишув асосида бўлиши мумкин. Бундан ташқари, келишувларда олдиндан Муқосса шартини қўйиш, валюталар турлича бўлганда ёки икки қарздан бири имтиёзли / устун бўлганда, алоҳида Муқосса битими тузиш заруратидан халос қилади.
4/2 Чекни қабул қилувчи муассаса ва ушбу чек бўйича тўлов қилувчи муассаса ўртасидаги Муқосса ҳисоб-китоб (клиринг) палатаси томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай Муқосса, келишувда белгиланган шартларга қараб, мажбурий ёки келишув асосида бўлиши мумкин.
4/3 Молиявий муассасалар ўртасидаги Муқосса, одатда, халқаро ёки маҳаллий ҳисоб-китоб (клиринг) марказлари ёрдамида амалга оширилади. Масалан, кредит ёки дебет карта амалиётларини ташкиллаштирувчи ташкилотлар каби. Бундай Муқосса, келишувда белгиланган шартларга қараб, мажбурий ёки келишув асосида бўлиши мумкин.
5. Валюта алмашинуви
Рибо асосидаги swap, яъни кечиктирилган валюта айирбошлаш амалиётига рухсат берилмайди, чунки бу фоизли қимматли қоғозлар (облигациялар) ўртасидаги Муқосса ҳисобланади.
Таржимонлар:
Муҳиддин Бектемиров, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Олимжон Иргашев, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Муҳаррир:
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси