Ҳар қайси томон мудорабани бошқа томонни огоҳлантирган ҳолда тугатиш ҳуқуқига эга. Агар мудораба якунланиш пайтида барча активлар пул кўринишида бўлса ва қандайдир фойда олинган бўлса, у ҳолда ушбу фойда томонлар ўртасида аавлдан келишилган нисбатда тақсимланади, лекин агар активлар мол/маҳсулот кўринишида бўлса, у ҳолда мудорибга ушбу молларни сотиш ва ҳақиқий фойдани аниқлаш вазифаси топширилади.
Мусулмон ҳуқуқшунослари мудораба шартномаси маълум бир муддатга тузилиши мумкинлиги юзасидан бир фикрда эмаслар. Аммо Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳаби уламолари мудораба шартномаси маълум муддатга тузилиши мумкин ва шу муддат ўтгандан кейин шартнома ўз-ўзидан, якунланади дейишади (яъни бунда томонлар бир-бирларини огоҳлантиришлари шарт бўлмайди). Шу билан бирга, ислом ҳуқуқшунослигида мудорабанинг энг оз муддати ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, демак мудорабанинг энг оз муддати йўқ деб ҳисобланади ва бир томон бошқа томонни огоҳлантирган ҳолда мудорабани тугатиши мумкин бўлади.
Аммо мудорабанинг якунланиши масаласида томонларга тақдим этилган ушбу эркинлик баъзи муаммоларга сабаб бўлиши мумкин, чунки ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти бирор натижа бериши учун маълум вақт ва куч талаб қилинади. Шу сабабли иш энди бошлаган пайтда сармоядор (робб ул мол) мудорабани якунламоқчи бўлса лойиҳа учун куч сарф қилган мудориб учун бу жиддий муаммо туғдириши табиий. Шундан келиб чиққан ҳолда, томонлар мудораба шартномаси тузилаётган пайтда муайян муддат давомида мудораба шартномасини тугатмаслик тўғрисида келишиб олишлари ва шунга асосан ҳаракат қилишлари шариатга зид бўлмайди. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларида айтиланидек, “Мусулмонлар ўртасида тузилган барча шартлар, агар улар ҳалолни таъқиқламаса ва аксинча ҳаромга рухсат бермаса, бажарилиши керак”.
المسلمون على شروطهم إلا شرطا أحل حراما أو حرم حلالا
1 comment
АССАЛОМИ АЛЕКУМ АКА ИСЛАМ МОЛИЯСИ ТАЛАБАЛАР УЧУН КИРИДИТ БЕРАДИМ.МЕН УЧУН ЖУДАХАМ КЕРАК ЭДИ.АГАР БЕРИЛСА ЖУДАХАМ ЯХШИ БУЛАРДИ ИЛОЖИ БУЛСА.