Қувайтнинг Boubyan Banki “Корпоратив ижтимоий масъулият” (CSR) кўрсаткичи бўйича энг яхши ислом банки деган номга сазовор бўлди
2004 йил Қувайтда ташкил топган Boubyan Banki корпоратив ижтимоий масъулият масаласига жиддий ва атрофлича ёндашуви билан ажралиб туради. Бундай кенгкўламли ёндашув, CSR стандартларини банкнинг бир ёки иккита филиалларда татбиқ қилиш билан чекланмасдан, ушбу банкнинг барча бўлинмаларига нисбатан қўлланиши билан тасдиқланмоқда.
2023-йилда банк томонидан ходимларни ўқитиш, инсон капиталини бошқариш, мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш, мижозларни қўллаб-қувватлаш ва барча манфаатдор томонларнинг хавфсизлиги ҳамда фаровонлигини таъминлашга доир йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ижтимоий ташаббуслар қаторига ёшлар ҳамда аёллар ривожланишига қаратилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ходимларнинг иш фаолиятини баҳолашда ижтимоий ривожланишга доир KPIларни қўшиш ҳам киради.
Банк шунингдек хайрия ишларида ҳам фаол бўлиб, Noor Boubyan кампанияси бунга мисол бўла олади. Ушбу ташаббус доирасида Африка мамлакатларидаги минглаб одамларнинг кўз равшанлиги тикланди.
Шунингдек, Банк мамлакат ичида электрон чиқиндиларни йиғиш бўйича ҳам муваффақиятли тадбир ўтказмоқда.
ESG (Environmental, Social and Governance) кўрсаткичи бўйича энг яхши ислом банки – Abu Dabi Islom banki (BAA)
Abu Dhabi Islamic Bank (ADIB) 2023-йилда Morgan Stanley Capital International (MSCI) молия муассасаси томонидан тақдим этиладиган ESG* (атроф муҳитга ёндашув, ижтимоий масъулият ва бошқарув сифати) кўрсаткич-рейтингини нафақат “А” даражада сақлаб қолди, балки Sustainalytics компанияси томонидан баҳоланган ESG рейтингини яхшилашга эришди ва бу кўрсаткич бўйича етакчи муассасалар қаторидаги ўрнини мустаҳкамлади.
Дунёнинг етакчи ислом молия муассасаларидан бири сифатида, ADIB Форс кўрфази минтақасида барқарор молияни ривожлантириш борасида муҳим аҳамият касб этишда давом этди ва 2023-йилда умумий қиймати тахминан 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган барқарор лойиҳаларни амалга ошишини таъминлади.
*MSCI ESG рейтинги сармоядорлар томонидан компанияларнинг молиявий бўлмаган хатар ва имкониятларни қандай бошқаришини баҳолаш учун ишлатилади.
MSCI компания ва ташкилотларнинг ESG хавфлари ва имкониятларини бошқариш бўйича қандай натижаларга эришганига қараб, ААА (етакчи) дан CCC (ортда қолган) гача бўлган рейтинг тизими асосида баҳолайди.
Энг яхши ислом хусусий банки – Dukhan Banki (Qatar)
Қатарнинг Dukhan Banki Хусусий банкчилик хизматларини кўрсатиш бўйича таклифлари юқори ва ўта юқори даражадаги бой мижозлар учун махсус ишлаб чиқилган инновацион ва мижозларга қулай хизматларни ўз ичига олади. Бу хизматлар кучли технологиялар асосида ишлаб чиқилган ва қувватланган бўлиб, молиявий, банк ва инвестиция маҳсулотларини ўз ичига олади. Банк, турли мижозларни, хусусан замонавий технологияларга эътиборли бўлган ёш авлодни жалб қилиш учун рақамли маҳсулот ва хизматларни кучайтиришга катта эътибор қаратмоқда.
Ўтган йили хусусий капитални бошқариш активлари (Wealth management assets) 17% га ошди, бу эса Dukhan Bankка ўз бозор улушини кенгайтиришга ёрдам берди. Энди у бу кўрсаткич бўйича Қатар бозорида учинчи йирик банк ҳисобланади.
Банк ўтган йили хусусий капитални бошқариш учун онлайн ва мобил платформаларни ишга туширди ҳамда мижозларга турли молиявий маҳсулотлар таклиф қилиш имкониятларини яхшилади.