DFSA лицензиясига эга компания Amanie Advisors томонидан Шариат сертификати (Фатво) олди. БААда Шариатга мувофиқ инвестициялар учун янги мезон ўрнатилди.
ДУБАЙ, БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ, 2026-йил 23-январ /EINPresswire.com/ — Дубай молиявий хизматлар бошқармаси (DFSA) томонидан лицензияланган Cusp Wealth инвестиция компанияси расман БААда Шариат сертификати олган биринчи сунъий тафаккурга асосланган активларни бошқариш ва инвестиция платформасига айланганини эълон қилди. Ушбу сертификат ислом молияси ва Шариатга мувофиқ инвестиция масалалари бўйича ихтисослашган етакчи ташкилотлардан бири бўлган Amanie Advisorsнинг Шариат назорати кенгаши томонидан берилди.
Amanie Advisors компанияси Бош директори ва Директори Sharafie Mohd Daud шундай деди:
«Cusp Wealth инновация, замонавий технологиялар ва Шариатга мувофиқлик тамойиллари қандай қилиб бирлашиб, масъулиятли ва келажакка тайёр активларни бошқариш платформаларини яратиш мумкинлигини намоён этмоқда.»
Мазкур Фатво Cusp Wealthнинг инвестиция платформаси, активларни саралаш методологияси ва операцион тузилмаси Ислом молияси тамойилларга тўлиқ мос эканлигини тасдиқлайди. Бу эса Шариатга амал қилувчи сармоядорлар учун ўз диний қадриятларига содиқ қолган ҳолда институционал даражадаги портфель бошқарувидан фойдаланиш имконини беради.
Ушбу муҳим босқич ҳақида Cusp Wealth Катта ижрочи директори Ramesh Murthy қуйидагича фикр билдирди:
«Ушбу Фатвони олиш минтақадаги сармоядорларнинг турли қадрият ва тамойилларига хизмат қилишга бўлган садоқатимизни тасдиқлайди. Шариатга мос инвестиция қилиш замонавий бойликни бошқариш воситаларидан воз кечиш ёки юқори тўловларни англатмаслиги керак. Ушбу сертификат орқали биз институционал даражадаги портфель бошқаруви, сунъий тафаккур асосидаги оптималлаштириш ва Ислом молия тамойиллари битта платформада уйғунлашиши мумкинлигини исботладик».
Фатво сертификати Cuspнинг бутун Шариатга мос инвестиция экотизимини, жумладан Zoya томонидан тақдим этилган кенг қамровли скрининг (текширув) жараёнини тасдиқлайди. Ушбу жараён 10 000 дан ортиқ қимматли қоғозларни бизнес фаолияти ва молиявий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилиб, қимор, алкогол ва фоизга асосланган анъанавий молия каби тақиқланган соҳаларда фаолият юритувчи компанияларни чиқариб ташлайди. Ҳозирда Cusp Wealth Ислом молия стандартларига мувофиқ текширилган ва тасдиқланган 1 300 дан ортиқ Шариатга мос акциялар ва ETFларни таклиф этмоқда.
Ушбу ютуқ муносабати билан Zoya компанияси Бош директори Saad Malik шундай деди:
«Zoya API’идан фойдаланиш орқали Cusp Шариат скрининги жараёнини соддалаштириб, Ислом молияси тамойилларига мос замонавий инвестиция платформасини яратди. Биз уларни минтақада илғор, Шариатга мос активларни бошқариш учун янги мезон белгилашда қўллаб-қувватлаётганимиздан фахрланамиз.»
Cusp Wealth платформасининг Шариатга тўлиқ мос инвестиция имкониятлари iOS ва Android иловалари орқали сармоядорларга тақдим этилади. Ҳисоб очиш ва тасдиқлаш жараёнлари тўлиқ мобил илова орқали амалга оширилади. Инглиз ва араб тилларида, яъни икки тилда мижозларга ёрдам кўрсатиш хизмати мавжуд.
Қўшимча маълумот учун www.cuspwealth.com сайтига ташриф буюринг ёки LinkedIn’да @cuspwealth саҳифасини кузатинг.
Cusp Wealth ҳақида қисқача маълумот
Cusp Wealth — DFSA томонидан тартибга солинадиган бойликни бошқариш ва инвестиция компанияси бўлиб, инвесторлар учун институционал даражадаги портфель бошқарувини тақдим этади. Сунъий тафаккур асосидаги оптималлаштиришни тажрибали молиявий маслаҳатчиларга мурожаат қилиш имконияти билан уйғунлаштирган гибрид маслаҳат модели орқали платформа шаффоф нарх сиёсати, 10 000 дан ортиқ қимматли қоғозларни ўз ичига олган жаҳон бозорларига кириш имконияти ҳамда расмий фатво билан тасдиқланган шариатга мувофиқ инвестиция ечимларини таклиф этади. Cusp Wealth фаолияти Дубай молиявий хизматлар бошқармаси (DFSA) томонидан тартибга солинади.
Zoya ҳақида қисқача маълумот
Zoya — ислом капитал бозорлари учун маълумот ва технологиялар етказиб берувчи компаниядир. Компаниянинг API (Application Programming Interface, яъни дастурлараро мулоқот интерфейси)га асосланган платформаси финтех компаниялари, активларни бошқарувчилар ва молиявий муассасаларга реал вақт режимида шариатга мувофиқликни текшириш (Shariah screening) ва мослаштирилган индекс маҳсулотларини ўз хизматларига тез ва аниқ тарзда интеграция қилиш имконини беради.