Сукук айрим турларининг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари
Сукук турлари | Мушорака сукуки | Мудораба сукуки | Муробаҳа сукуки | Ижара сукуки | Салам сукуки |
Моҳияти | Бошқарув ва соф фойдада шерикчилик | Соф фойдада шерикчилик | Муддатли (дебитор) қарздорлик | Муддатли (дебитор) қарздорлик | Муддатли (дебитор) қарздорлик |
Бошқарувда иштироки | Мавжуд | Мавжуд Эмас | Мавжуд Эмас | Мавжуд Эмас | Мавжуд Эмас |
Фойдаси | Соф фойдадан улуш | Соф фойдадан улуш | Сукук ости активи учун жами даврий тўловлар ва номинал нархи ўртасидаги фарқ | Ижара учун даврий тўлов | Маҳсулотни ва номинал нархи ўртасидаги фарқ |
Фойданинг аввалдан маълумлиги | Маълум эмас | Маълум Эмас | Маълум | Маълум | Маълум Эмас (чунки салам шартномаси доирасида олинган маҳсулотнинг бозор нархи қанча бўлишини олдиндан билиб бўлмайди) |
Тўлов | Даврий | Даврий | Даврий | Даврий | Бир Маротаба |
Сўндирилиш муддати | Келишув муддатида | Келишув муддатида | Сўнгги тўлов доирасида | Келишув муддатида | Маҳсулотни сотишдан тушган пулдан |
Сўндирилиш нархи | Лойиҳанинг бозор нархи | Лойиҳанинг бозор нархи | Сўндириш учун алоҳида тўлов мавжуд эмас | Активнинг бозор нархи | Маҳсулотнинг бозор нархи |
Қандай актив билан қопланганлиги | Лойиҳа доирасидаги | Лойиҳа доирасидаги | Олди-сотди жараёнидаги | Ижара доирасидаги | Келгусида ишлаб чиқариладиган маҳсулот |
Иккиламчи бозордаги савдоси | Мумкин | Мумкин | Мумкин Эмас | Мумкин | Мумкин Эмас |
Сукук турлари орасида ўзаро мос келувчи жиҳатларини учратиш мумкин. Улар ўртасидаги фарқ амал қилиш механизмида яққол намоён бўлади. Ҳар бири алоҳида солиштирилганда турлича ишловчи сертификатлар ўртасидаги фарқни янада аниқроқ тушуниш имконияти юзага келади (1-жадвал). Анъанавий қимматли қоғозлардан ҳам фарқ қилувчи алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин бўлган жиҳатларидан муробаҳа сукукида алоҳида сўндирилиш нархининг мавжуд эмаслиги, салам сукукида даврий тўловлар мавжуд бўлмай, ҳаммаси биргина сўндирилиш билан якунланиши ва бу икки турдаги қимматли қоғоз билан иккиламчи бозорда олди-сотди қилиб бўлмаслик кабиларни келтириб ўтиш мумкин.
Сукуклар бўйича айрим маълумотларни келтириб ўтишга ҳаракат қилдик. Барча мақолалар кетма-кетлигидан ўқувчиларимизда сукуклар борасида оз бўлсада тасаввур ҳосил бўлган деб умид қиламиз. Ва бу тасаввурни бойитиш учун қуйидаги жадвални ҳам келтиришни лозим деб топдик. Унда сиз сукукнинг оддий акция ва облигация билан ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот оласиз.
Сукукнинг оддий акция ва облигация билан ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари
Қимматли қоғоз тури | Оддий акция | Сукук | Облигация |
Чиқариш шакли | Эмиссиявий қимматли қоғоз | Эмиссиявий қимматли қоғоз | Эмиссиявий қимматли қоғоз |
Корпоратив бошқарувдаги иштироки | Бошқарув ва даромадда иштирок этади | Турига кўра: тўлиқ иштирок, соф фойдага шерик, қарз мажбурияти | Фақат қарз мажбуриятини юклайди |
Муомала муддати | Мавжуд эмас | Мавжуд | Мавжуд |
Инвестор фойдаси | Дивиденд | Соф фойдадан улуш ёки кечиктирилган устама тўлов | Кафолатланган фоиз ставкаси |
Номинал қийматининг қайтиши | Кафолатланмаган | Кафолатланмаган | Кафолатланган |
Номинал ва сўндирилиш қиймати ўртасидаги фарқ эҳтимоли | Мавжуд | Мавжуд | Мавжуд эмас |
Актив билан қопланганлиги | Қопланган | Қопланган | Турига кўра |
Концептуал асослари | Инсон тафаккури | Шариат | Инсон тафаккури |
Тартибга солиниши | Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар | Шариат, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар | Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар |
Молиялаштириш соҳаси | Ихтиёрий | Шариатга Мувофиқ | Ихтиёрий |
Иккиламчи бозордаги савдоси | Мумкин | Турига кўра: мумкин; мумкин Эмас | Мумкин |
Муаллиф: Сирожиддин Аброров
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
“Молия” кафедраси доценти,
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)