🔹 Табиий ҳолатда келадиган сув ила суғорилган экинлардан олинган зироат маҳсулотларидан ушр (ўндан бир) Закот олинади.
🔹 Сув чиқаришда чархпалак, ҳайвон ва бошқа нарсалар ишлатилган бўлинса, ушрнинг ярми миқдорида Закот олинади. Суғоришдан бошқа ишлар учун қилинган сарф ва харажатлар эътиборга олинмайди.
🔹 Ҳар бир тур зироат маҳсулотнинг нисоби, Закот чиқаришда алоҳида ҳисоб қилинади.
🔹 Ҳанафий мазҳаби бўйича вақф ерлардан чиққан зироат маҳсулотларидан ҳам Закот олинади, чунки зироат бойликлари Закотини ҳисоблашда, етиштирилган ҳосил эътиборга олинади.
🔹 Ижарага олинган ердан чиққан маҳсулотлардан бериладиган ушр Ҳанафий мазҳаби бўйича ерни ижарага берувчидан олинади.
🔹Чиққан зироат маҳсулоти Закот фарз бўлгандан кейин мулк эгасининг айбисиз нобуд бўлса Закот соқит бўлади (яъни закот тўланмайди).
Манба: https://savollar.islom.uz/s/25783