Инсонларнинг барча турдаги фаолиятлари кўзда тутилмаган воқеа-ҳодисалар сабаб вужудга келадиган турли йўқотишлар, зарарга учраш хавф-хатаридан ҳоли эмас. Якка шахслар ва компаниялар ҳар доим кутилмаган ҳолатлардан ўзларини муҳофаза этишга уринишлари нафақат табиий ҳолат сифатида, балки шариатга мувофиқ бўлган жараён деб қаралади. Чунки бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Туямни боғлаб таваккул қилайми ёки қўйиб юбориб, сўнг таваккул қилайми?” деб сўраганида, у зот: “Уни боғлагин-да, сўнг таваккул қил!”, деб айтганлар (Шу маънодаги ҳадисни Ибн Ҳиббон, Ҳоким ва Қузоъийлар ривоят қилишган). Яъни инсонда имконият бор экан, қўлидан келганча сабабларини қилиб, ўзига ёки мол-мулкига етиши мумкин бўлган зарарларнинг олдини олишга ҳаракат қилиши табиий ҳол. Ўз-ўзини турли нохуш ҳолатлардан сақлаш, эҳтиёт қилишнинг шариатга мувофиқ бўлган ечими – ТАКOФУЛ тизими бўлиб, у анъанавий суғурта тизимининг муқобили ҳисобланади.
Такофул ўзаро ҳамкорлик асосига қурилган тизим бўлиб, жамият аъзоларидан бирига етган зарарни биргаликда қоплаш тамойилини ўзида акс эттиради. Шунингдек анъанавий суғуртада мавжуд бўлган ва шариатда ман қилинган чайқовчилик (спекуляция), майсир, рибо, ғарар (ноаниқлик) каби унсурлар такофулда қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Такофулнинг таърифи
“Такофул” ва “ислом шариатига мувофиқ суғурта” атамалари бир-бирининг ўрнини боса оладиган атамалар ҳисобланади. Ислом молиясига мувофиқ суғурта – бу ўзаро ёрдам, бирдамлик ва умумий кўмак тамойилларига асосланган бўлиб, бенефициарлар (умумий ёрдам лойиҳасидан манфаат олиши мумкин бўлган томонлар) дуч келадиган турли фалокат ва кўнгилсиз ҳолатлар, масалан, мол-мулкдан айрилиш ёки уларга зарар етиш каби ҳолатларда ечим ҳисобланади.
Ислом шариатига мувофиқ суғурта – Такофул (التكافل) сўзи араб тилидаги кафала (الكفالة) – “кафиллик”, “бир-бирига кафолат бериш” сўзидан олинган. Ўз ўрнида, такофул жамоавий суғурта деб ҳам қаралади, лекин ҳамма жамоавий суғурталар ҳам шариатга мувофиқ келавермайди.
Такофул хатарларни бошқаришнинг бир тури бўлиб, зарар ёки йўқотишлардан ўзаро кафолатлаш мақсадида аъзолар томонидан ўз маблағларини ўртага ташлайдиган тизимдир. Бошқача қилиб айтганда, такофул зарарларни тақсимлаш орқали хатарларни ўзаро кафолатлаш тамойилига асосланади. Дастлаб, такофул жамғармаси ташкил этилади ва унга аъзо бўлишни истаганлар маълум миқдордаги маблағни табарруъ – хайр-эҳсон, ихтиёрий тўлов сифатида фондга киритади. Фонд бенефициарлари, яъни аъзоларидан бирига зарар етадиган бўлса, ўша зарар ўртада йиғилган маблағлар (жамғармадаги пуллар) ҳисобидан қопланади. Такофул жамғармаси Такофул бошқарувчиси томонидан бошқарилади.
AAOIFI Шариат стандартларида такофулга қуйидагича таъриф берилган:
“Ислом молиясига мувофиқ суғурта – Ислом шариати қоидалари ва тамойилларига риоя этадиган махсус компания бошқаруви остидаги, барча турдаги хавф-хатарларни қамраб олган корпоратив суғуртанинг бир шаклидир.
Ислом молиясига мувофиқ суғурта шартномаси ўзаро ёрдам ва хайр-эҳсон асосида тузилади, турли хатарлар туфайли вужудга келган зарар ёки йўқотишлар аъзолар ўртасида адолатли тақсим этилади (яъни кўрилган талафот ўрни аъзолар томонидан киритилган маблағлар ҳисобидан қопланади)”.
Ислом молия муассасалари бухгалтерия ҳисоби ва аудити ташкилоти (AAOIFI)
етакчи халқаро ташкилотнинг 26 сонли стандарти – “Ислом молиясига мувофиқ суғурта”
асосида тайёрланди
2 comments
Assalomu alaykum, maʼlumotlar uchun katta rahmat, yaxshi ketyapsizlar, ishlaringizga omad! Eson-omon biz ham islom moliyasi tizimini yoʻlga qoʻyib olamiz, inshaalloh.
Ассалому алайкум ва рохматуллахи ва барокатуху, азиз биродарларимиз. Биз Узбекистон дан из, Бухоро вилояти дан. Кизимиз Фахриддинова Малак, бир йил Тошкент шахрининг Болалар онкология илмий тиббий марказида НИХОДЖКИН ЛИМФОМАСИ рак касали билан даволанди натижа булмаганидан кейин Хиндистонни Гургаон штатидаги Фортес клиникасига жунатдик. Улар шартномани анча арзон айтиб чакиртириб олишди. Боргандан кейин нархини икки баробарга оширишди. Бизда оркага йул йук эди. Кандай булмасин кизимизни хаётга кайтариш эди. Аллохга таваккул килдик. Операция дан кейин даволанишда жуда хам мухтож булиб колдик. Ахволимиз ва мухтожлигимиз хакида Согликни Саклаш вазирлиги, Вилоят ва туман хокимиятлари, вакф фондлари, мусулмонлар идораси ва купгина тащкилотларга мурожаат килдик лекин натижа булмади. Биргина эзгу амал фондидан озрок ёрдам олдик. Азиз Америкалик мусулмонлар сизлар да утиниб сурайман бизга ёрдам беринг. Акс холда пул тулолмаганимиз учун кизимни Фортес клиникасидан касалхонадан хайдаб чикаришмокчи..Илтимос ёрдамингизни аяманг. Кизим ёрдамга Мухтож.Кизимни исми Фахриддинова Малак 12 ёшли киз. Ман отаси Жураев Абдужамшидман. Тел:+998943043007
+998936941972.
Телеграм:+998884875880
Телегиам:+998936941972.Аллох рози булсин сизлардан.