9-октябр, шанба куни Тошкент шаҳрида “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамда “Islamic Business and Finance” (IsBF) компанияси томонидан “Ислом молияси: насия савдо қоидалари, муаммолари ва ечимлари, ижара ҳамда бизнесда барака омиллари” мавзусидаги амалий семинар ўтказилмоқда.
1. Семинарда қатнашиш давомида қандай саволларга жавоб топа оламан?
Семинар давомида сиз қуйидагилар бўйича билим-кўникмаларга эга бўласиз, иншаа Аллоҳ:
– Ислом молияси ҳақида асосий тушунчалар;
– Ислом молия тизими ва анъанавий молия тизими ўртасидаги фарқлар;
– Ислом молиясидаги асосий тақиқлар;
– Ислом молиясида қўлланиладиган савдо шартномалари;
– Бизнесда барака омиллари;
– ва бошқа турли хил мавзуларга доир билим-кўникмалар.
Бундан ташқари сиз:
– Бўлиб тўлаш (халқ тилида “рассрочка” деб ҳам номланади);
– Дистрибьютор/дилерликнинг Ислом молиясига мувофиқ кўриниши;
– Шартномаларда “жарима”, “пеня” каби молиявий жазолар;
– Анъанавий лизингнинг Ислом молиясига номувофиқ бўлган жиҳатлари;
– Сармояни кўпайтиришнинг Ислом молияси талабларига жавоб берадиган шакллари каби масалаларга жавоб олишингиз мумкин.
2. Семинар кимлар томонидан ўтказилади?
Амалий семинар Ислом молияси ва банкчилиги бўйича кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан ўтказилади. Жумладан:
- ЖАҲОНГИР ИМАМНАЗАРОВ
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси, “Islamic Business and Finance” (IsBF) компанияси директори. Банк ва халқаро молия муассасаларида катта иш тажрибасига эга мутахассис. - МУЗАФФАРЖОН НИЗОМИДДИНОВ
Ислом тараққиёт банки қошидаги Хусусий Тармоқни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси (ICD) Маслаҳат бўлими катта маслаҳатчиси, Ўзбекистон тижорат банкларида Ислом дарчаларини очиш ва уларнинг ишини ташкил қилиш бўйича лойиҳа раҳбари - КОЗИМХОН ТЎРАЕВ
Ислом тараққиёт банкида 6 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга, «Бизнесда барака омиллари» мавзусидаги тренинг курси муаллифи. - МУЗАФФАР ҲУСНИДДИНОВ
Буюк Британиянинг ислом молиясига ихтисослашган Gateway Global консалтинг ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили, Ислом молияси бўйича мутахассис.
Шунингдек, фиқҳий масалалар бўйича меҳмонимиз: - МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлими мудири, «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзоси.
3. Семинар-тренингда иштирок этгач, менда қандай афзалликлар вужудга келади?
Биз барча семинар-тренинг қатнашчилари учун махсус Телеграм гуруҳи очамиз. Ва бу Телеграм гуруҳида барча асосий тренерларимиз ҳам бўлишади. Сизда тренингдан кейин ҳам амалий саволларингизга жавоб олиш имкони бўлади. Мазкур тренинг программасининг афзалликларидан бири ҳам ана шунда.
4. Семинарда иштирок этиш нархи қанча?
Семинарда иштирок этиш нархи:
* 500 000 сўм (офлайн қатнашувчилар учун);
* 300 000 сўм (онлайн қатнашувчилар учун)
5. Иштирокчилар қандай рўйхатдан ўтказилади?
Иштирок этишни истаганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари ва тўлов қилишлари мумкин:
https://clck.ru/XwWUp
6. Тўловларни қандай амалга оширишим мумкинми?
Агар сиз жисмоний шахс бўлсангиз, тўловларни Payme иловаси ёрдамида амалга оширишингиз мумкин.
Юридик шахслар тўловларни ўз ҳисобрақамларидан ҳам тўлашлари мумкин.
Шартнома олиш учун менежеримиз билан боғланинг: @IsBF_Trening (телеграм)
Ташаккур!