САВОЛ:
Бир киши тижорат мақсадида бировдан маблағ олса, лекин уни тижоратга тикмай, ўз иҳтиёжларига сарф қилиб юборса ва келишилинган муддатда фойда тариқасида маълум маблағ бериб турса, дастмоя эгаси бундан бехабар фойдани олиб юрса, унинг олган маблағи ҳалол бўладими?
ЖАВОБ:
Бу суратда ҳукм шуки, музорабага пул олган киши уни тижоратга тикмасидан аввал қўлда турган сармоя омонат саналади. Уни бошқа жойга сарфлаб юборса, бунинг икки сурати бўлади
1. Музориб сармояни ўзининг иҳтиёжларига сарфласа ва ундан ҳеч қандай фойда топмай, дастмоя эгасининг оғзини ёпиш учун маълум бир суммани фойда деб бериб турса, бунинг ҳукми музориб хиёнат қилганлиги туфайли гуноҳкор бўлади ва сармояни тўлаб беради. Гуноҳидан тавба қилиб, мол эгасига барча сармояни қайтариши лозим бўлади. Маблағ эгаси агар унинг хиёнатини билса, фойда тарзда берган нарсасини олиши жоиз бўлмайди ва олган нарсасини музорибга қайтариб бериши лозим бўлади. Билмаган суратда эса, узурли саналади. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ тижоратга маблағ олиб, уни ўз эҳтиёжларига сарф қилса, деган мазмундаги савол-жавобида, мол эгаси музорабага пул олган кишининг хиёнатидан бехабар фойда тарзда олиб турган нарсаси ҳалол бўлади. Лекин хабардор бўлгандан кейин олиши жоиз эмас. Пулни айлантиришга олган кишига ўша маблағдан топган фойдаси ҳалол бўлмайди.
Тижоратга маблағ олган киши бу суратда музориб эмас, балки қарздор ҳисобланади (Имдодул фатаво).
2. Музорабага деб маблағ олган киши хиёнат қилиб, молни ўз эҳтиёжига сарфламай, маблағ эгаси тайин қилган нарсадан бошқа нарсага пул тикиб фойда кўрса, унинг ҳукми шуки, топган фойдасининг барчаси фосид фойдалар қаторига кириб, ҳаром саналади. Музорибга сармоя билан биргаликда ундан топган фойдасининг барчасини қўшиб, сармоя эгасига қайтариши вожиб бўлади. Мол эгасига сармояси ва ундан топилган фойдани олиш ҳамда истеъмол қилиш жоиз ва ҳалолдир.
“Агар сармоядор фақир бўлса, музориб сармояда хиёнат қилиб топган фойдасини олиш унга ҳалол бўлади. Агар сармоядор бой бўлса, бу ҳақда икки хил ривоят бор. Фахрул ислом “Жомиус сағир”нинг шарҳида айтган қавлига кўра олишли унга ҳалол бўлади. Чунки бу унинг ҳаққидир” (Баҳрур роиқ).
🌐 Манба: fiqh.uz