Ижара берувчи-мулкдор ижарадаги мулкни учинчи шахсга сотиши мумкин, бунда ижара берувчи ва ижарачи ўртасидаги муносабатлар янги мулкдор ва ижарачи ўртасида ўрнатилади.
Ижара берувчи ижара ҳуқуқини учинчи шахсга ҳадя қилиши ҳам мумкин (масалан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб, 3 ой давомида мана шу мулкнинг ижара пулини сен оласан, бу менинг сенга совғам дейиш орқали).
Аммо келажакда олинадиган ижара ҳақини олдиндан бирортасига сотиши мумкин эмас (масалан хозир менга 80 доллар берасан ва ўрнига ойни охирида менга мана шу мулкни ижарасидан тушадиган 100 доллар пулни оласан, яъни менинг мулкимни ижарага олган шахс сенга 100 доллар беради) дейиш мумкин эмас, чунки бу шариатда тақиқланган қарз савдосидир.
Шу билан бирга, агар ижара берувчи бирортасига 80 доллар қарзи бўлса ва унинг ижарадан тушиши керак бўлган даромади бўлса (яъни кутилаётган даромад), унда у ўз ижарачисига бу ойнинг ижара пулини 80 долларини фалончига берасан қолган 20 долларини менга берасан деган топшириқ бериши мумкин.