“24. Уларнинг молу мулкларида маълум ҳаққ бордур.
25. Сўровчи ва бечоралар учундир.“
Мўминлар бу ҳақни Аллоҳ тайин қилганини яхши биладилар ва ҳақдорларнинг насибасини камайтирмай берадилар.
Қуръони Карим ўша ҳаққни, яъни закотни “соил” — бечоралигидан одамлардан сўрайдиганларга ва “фақир” — ҳожатманд бўлса хам уялиб сўролмай юрган камбағалларга беришга ундайди. Шу услуб билан Аллоҳ таоло инсонлар ўртасида ижтимоий адолат ўрнатишга чақиради.
Закот ихтиёрий садақа эмас, балки бойлар учун мажбурий молиявий ибодатдир. Ким агар имкони бўла туриб закотни бермаса, камбағалларнинг ҳақини еган бўлади. Тўплаган барча мол-мулки ҳаромга айланади. Ўзи эса улкан гуноҳкор бўлади. Қиёмат кунида уша мол-мулклари катта бир илон бўлиб бўйнига ўралади ва доимо юзидан чақиб туради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида ўзлари бойлардан закотни йиғиб, камбағалларга тарқатишни йўлга қўйганлар. Саҳобалар ҳам шундай қилганлар.