“Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди.”
Ушбу оят тафсирини ундан олдин келувчи бир нечта оятлар таржимаси билан келтирилса ўқувчига тўлиқроқ тушунча беради:
25. Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у: «Вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди.
26. Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эдим.
27. Қани энди, (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди.
28. Молу мулким мени сақлаб қола олмади.
29. Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди», дейдир.
30. (энди) тутинглар уни ва кишанланглар уни!!!
31. Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни!!!
32. Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!
33. Чунки, у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди.
34. Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди.
Қаранг, одамнинг дўзах азобига гирифтор бўлишига аввало иймонсизлиги сабаб бўлса, қолаверса, кишиларни мискинларга таом беришга қизиқтирмаслик, чақирмаслик ҳам сабаб экани таъкидланади. Агар мискинларга таом беришга қизиқтирмаслик шунчаликка олиб келса, имкони бўла туриб, уларга таом бермаслик қанчалик гуноҳ эканини ўқувчининг ўзи фаҳмлайверсин..