Мақоламизнинг 1-қисмида авл ҳақида умумий тушунчалар берилган эди. Қуйида эса авл масаласини мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз:
6 нинг 7 га авл бўлиши
Мисол. Бир аёл вафот этди. Ортидан эри, туғишган синглиси ва она бир синглиси қолди. Эрнинг фарз улуши 1/2, чунки марҳуманинг фарзандлари йўқ; туғишган сингилнинг фарз улуши 1/2га; она бир сингилники эса 1/6га тенг. Барча фарз улушларнинг йиғиндиси: 1/2+1/2+1/6=7/6. Касрнинг сурати (7) унинг махражи (6)дан катта, шунинг учун масаланинг асли 6 дан 7 га авл қилинади: мерос 7 бўлакка тақсим қилинади ва эр 3 улуш, туғишган сингил 3 улуш, она бир сингил бир улуш олади.
Меросхўрлар | Фарз улушлар | Меросдан |
---|---|---|
Жами: | 7 |
|
эр | 1/2 | 3 |
туғишган сингил | 1/2 | 3 |
она бир сингил | 1/6 | 1 |
6 нинг 8 га авл бўлиши
Мисол. Бир аёл вафот этди. Ортидан онаси, эри, туғишган синглиси ва она бир синглиси қолди. Онанинг фарз улуши – 1/6, чунки марҳуманинг 2 нафар синглиси бор; эрнинг фарз улуши – 1/2, чунки марҳуманинг фарзандлари йўқ; туғишган сингилнинг фарз улуши – 1/2; она бир сингилники эса – 1/6. Барча фарз улушлар йиғиндиси: 1/6+1/2+1/2+1/6=8/6. Касрнинг сурати (8) унинг махражи (6)дан катта, шунинг учун масаланинг асли 6 дан 8 га авл қилинади: мерос 8 бўлакка тақсим қилинади ва она бир улуш, эр 3 улуш, туғишган сингил 3 улуш, она бир сингил бир улуш олади.
Меросхўрлар | Фарз улушлар | Меросдан |
---|---|---|
Жами: | 8 |
|
она | 1/6 | 1 |
эр | 1/2 | 3 |
туғишган сингил | 1/2 | 3 |
она бир сингил | 1/6 | 1 |
6 нинг 9 га авл бўлиши
Мисол. Бир аёл вафот этди. Ортидан эри, 2 та она бир акаси, 2 та туғишган синглиси қолди. Эрнинг фарз улуши – 1/2, чунки марҳуманинг фарзандлари йўқ; туғишган сингилларнинг фарз улуши – 2/3; она бир акаларнинг фарз улуши эса – 1/3. Барча фарз улушлар йиғиндиси: 1/2+2/3+1/3=9/6. Касрнинг сурати (9) унинг махражи (6)дан катта, шунинг учун масаланинг асли 6 дан 9 га авл қилинади: мерос 9 бўлакка тақсим қилинади ва эр 3 улуш, туғишган сингиллар 4 улуш, она бир акалар эса 2 улуш олади.
Меросхўрлар | Фарз улушлар | Меросдан |
---|---|---|
Жами: | 9 |
|
эр | 1/2 | 3 |
туғишган сингиллар | 2/3 | 4 |
она бир акалар | 1/3 | 2 |
6 нинг 10 га авл бўлиши
Мисол. Бир аёл вафот этди. Ортидан онаси, эри, 2 та туғишган синглиси ва 2 та она бир укаси қолди. Онанинг фарз улуши – 1/6, чунки марҳуманинг 2 тадан кўп ака-сингиллари бор; эрнинг фарз улуши – 1/2, чунки марҳуманинг фарзандлари йўқ; туғишган сингилларнинг фарз улуши – 2/3; она бир укаларники эса – 1/3. Барча фарз улушлар йиғиндиси: 1/6+1/2+2/3+1/3=10/6. Касрнинг сурати (10) унинг махражи (6)дан катта, шунинг учун масаланинг асли 6 дан 10 га авл қилинади: мерос 10 бўлакка тақсим қилинади ва она бир улуш, эр 3 улуш, туғишган сингиллар 4 улуш, она бир укалар 2 улуш олади.
Меросхўрлар | Фарз улушлар | Меросдан |
---|---|---|
Жами: | 10 |
|
она | 1/6 | 1 |
эр | 1/2 | 3 |
туғишган сингиллар | 2/3 | 4 |
она бир укалар | 1/3 | 2 |
12 нинг 13 га авл бўлиши
Мисол. Бир инсон вафот этди. Ортидан онаси, хотини, 2 та туғишган синглиси қолди. Онанинг фарз улуши – 1/6, чунки марҳумнинг 2 та синглиси бор; хотиннинг фарз улуши – 1/4, чунки марҳумнинг фарзанди йўқ; туғишган сингилларнинг фарз улуши – 2/3. Барча фарз улушлар йиғиндиси: 1/6+1/4+2/3=13/12. Касрнинг сурати (13) унинг махражи (12)дан катта, шунинг учун масаланинг асли 12 дан 13 га авл қилинади: мерос 13 бўлакка тақсим қилинади ва она 2 улуш, хотин 3 улуш, туғишган сингиллар 8 улуш олади.
Меросхўрлар | Фарз улушлар | Меросдан |
---|---|---|
Жами: | 13 |
|
она | 1/6 | 2 |
хотин | 1/4 | 3 |
туғишган сингиллар | 2/3 | 8 |
12 нинг 15 га авл бўлиши
Мисол. Бир инсон вафот этди. Ортидан онаси, хотини, туғишган синглиси, ота бир синглиси, она бир синглиси қолди. Онанинг фарз улуши – 1/6, чунки марҳумнинг 3 та синглиси бор; хотиннинг фарз улуши – 1/4, чунки марҳумнинг фарзанди йўқ; туғишган сингилнинг фарз улуши – ½; ота бир сингилнинг фарз улуши – 1/6; она бир сингилнинг фарз улуши – 1/6. Барча фарз улушлар йиғиндиси: 1/6+1/4+1/2+1/6+1/6=15/12. Касрнинг сурати (15) унинг махражи (12)дан катта, шунинг учун масаланинг асли 12 дан 15 га авл қилинади: мерос 15 бўлакка тақсим қилинади ва она 2 улуш, хотин 3 улуш, туғишган сингил 6 улуш, ота бир сингил 2 улуш, она бир сингил 2 улуш олади.
Меросхўрлар | Фарз улушлар | Меросдан |
---|---|---|
Жами: | 15 |
|
она | 1/6 | 2 |
хотин | 1/4 | 3 |
туғишган сингил | 1/2 | 6 |
ота бир сингил | 1/6 | 2 |
она бир сингил | 1/6 | 2 |
12 нинг 17 га авл бўлиши
Мисол. Бир инсон вафот этди. Ортидан онаси, хотини, 2 та туғишган синглиси, 2 та она бир укаси қолди. Онанинг фарз улуши – 1/6, чунки марҳумнинг 2 дан ортиқ биродарлари бор; хотиннинг фарз улуши – 1/4, чунки марҳумнинг фарзанди йўқ; туғишган сингилларнинг фарз улуши – 2/3; она бир укаларнинг фарз улуши – 1/3. Барча фарз улушлар йиғиндиси: 1/6+1/4+2/3+1/3=17/12. Касрнинг сурати (17) унинг махражи (12)дан катта, шунинг учун масаланинг асли 12 дан 17 га авл қилинади: мерос 17 бўлакка тақсим қилинади ва она 2 улуш, хотин 3 улуш, туғишган сингиллар 8 улуш, она бир укалар 4 улуш олади.
Меросхўрлар | Фарз улушлар | Меросдан |
---|---|---|
Жами: | 17 |
|
она | 1/6 | 2 |
хотин | 1/4 | 3 |
туғишган сингиллар | 2/3 | 8 |
она бир укалар | 1/3 | 4 |
24 нинг 27 га авл бўлиши
Мисол. Бир инсон вафот этди. Ортидан отаси, онаси, хотини, 2 та қизи қолди. Отанинг фарз улуши – 1/6; онанинг фарз улуши – 1/6, чунки марҳумнинг фарзанди бор; хотиннинг фарз улуши – 1/8, чунки марҳумнинг фарзанди мавжуд; қизларнинг фарз улуши – 2/3. Барча фарз улушлар йиғиндиси: 1/6+1/6+1/8+2/3=27/24. Касрнинг сурати (27) унинг махражи (24)дан катта, шунинг учун масаланинг асли 24 дан 27 га авл қилинади: мерос 27 бўлакка тақсим қилинади ва ота 4 улуш, она 4 улуш, хотин 3 улуш, 2 қиз 16 улуш олади.
Меросхўрлар | Фарз улушлар | Меросдан |
---|---|---|
Жами: | 27 |
|
ота | 1/6 | 4 |
она | 1/6 | 4 |
хотин | 1/8 | 3 |
икки қиз | 2/3 | 16 |
Ушбу масала мерос китобларида “Минбария масаласи” деб номланади. Бунинг сабаби бир куни Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу минбарда гапириб турганларида ортидан икки қизи, ота-онаси ва хотини қолган маййитнинг хотинига меросдан қанча тегиши ҳақида савол бўлади. Ҳазрати Али дарҳол:
«Унинг саккиздан бири тўққиздан бир бўлади», дейдилар.
Бу авлнинг энг машҳур масалаларидан биридир. Аслида маййитнинг боласи бўлганда хотинга саккиздан бир улуш тегиши лозим. Аммо масалада авл бўлганлиги туфайли тўққиздан бири тегди.
Масаланинг асли йигирма тўрт бўлиши керак эди. Икки қизга учдан икки – ўн олти улуш, ота-онага олтидан бир – саккиз улуш ва хотинга саккиздан бир – уч улуш тегиши лозим. Аммо мазкур улушларни қўшсак, йигирма етти бўлади. Шунинг учун масала йигирма тўртдан йигирма еттига авл бўлади.
Ҳазрати Али ушбу масалани минбарда туриб ечганлари учун у «Минбария масаласи» деган номни олган.