Банк ёки ширкат тадбиркорлардан бирининг манфаати учун, унинг талаби билан келажакда сотиб олиш амалиётини тартибга солиши жоизми?
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга ҳамда у зотнинг оилалари ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин!
Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси Маккаю Мукаррама (ҳ. 1412 йил, 5 шаъбон/ м.1992 йил 8 фебраль ойлари)да бўлиб ўтган ўн учинчи давра мажлиси “Пул алмаштириш” мавзуига доир бўлиб, ундан қуйидаги натижалар олинди:
1. Бир пулни бошқа пулга сотиш сарф (пул алмаштириш) дейилади;
2. Пул алмаштириш битими шаръий шартларга мувофиқ амалга оширилса ва битим мажлисида томонлар алмаштирилаётган маблағларни бир-бирларидан қўлма-қўл олсалар, битим шаръан дуруст бўлади;
3. Алмаштирилаётган пулларни томонлар келишув асосида иккалалари ҳам биргаликда ёки икки томондан бири келажакдаги маълум бир вақтга кечиктирсалар битим дуруст бўлмайди. Гарчи, томонлар келишилган вақтда пулни қўлма-қўл биргаликда алмаштирсаларда. Зеро, сарф битими дуруст бўлиши учун томонлар битим вақтида алмаштирилаётган пулни қўлма-қўл олишлари шартдир. Бу ўринда эса у ҳосил бўлмайди.
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва саййидимиз, набиййимиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга кўплаб солавоту саломлар бўлсин.
Фиқҳ академияси мажлиси раиси: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз.
Раис ўринбосари: Доктор Абдуллоҳ Умар Насиф.
Аъзолар:
1. Муҳаммад ибн Жубайр;
2. Доктор Абдуллоҳ Абу Зайд (қарши овоз берувчи);
3. Абдуллоҳ ал-Абдурраҳмон ал-Бисом;
4. Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон (иккиланган);
5. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн ас-Суҳайл;
6. Мустафо Аҳмад аз-Зарқо;
7. Муҳаммад Рашийд Роғиб Қаббоний;
8. Абу Бакр Жусий;
9. Абдурраҳмон Ҳамза ал-Марзуқий;
10. Доктор Аҳмад Фаҳмий Абу Сунна;
11. Муҳаммад ал-Ҳабийб ибн ал-Хўжа (имзосиз);
12. Доктор Юсуф Қарзовий;
13. Шайх Муҳаммад Шозилий ан-Найфар;
14. Абул Ҳасан Алий ал-Ҳасаний ан-Надавий (имзосиз);
15. Муҳаммад Маҳмуд ас-Саввоф (имзосиз).
Ислом фиқҳ академияси мудири: Доктор Тило Умар Бофақиҳ.
Таржимон: Абдулатиф Аллоқулов
Изоҳ: Ушбу қарор пул алмаштириш бўйича ҳаммага ҳам жуда қўл келади. Ундаги ўта нозик тарафи пул алмаштиришнинг қўлма, қўл бўлишидир. Чунки, бир тараф алмашган пулни савдо шартномасидан кейин берадиган бўлса, вақт ўтиши билан пулнинг нархи ўзгариб бировнинг ҳаққи иккинчисига ўтиб қолиши бор. Бу эса, айни рибо бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба: https://fiqh.uz/maqola/536