24-апрел куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг баҳорги йиғилишлари доирасида Ислом тараққиёт банки (IsDB) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида молиялаштириш бўйича келишув имзоланди.
Асосий 80 млн АҚШ доллари миқдоридаги келишувнинг таркибий қисми сифатида, қўшимча 10 миллион долларлик молиялаштириш бўйича ҳужжат IsDB президенти доктор Муҳаммад ал-Жассар ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқаров томонидан имзоланди.
Қўшимча 10 миллион долларлик бу молиялаштириш Ўзбекистон Республикасида онкология хизматларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳанинг II босқичини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳанинг асосий мақсади — аҳолининг сифатли онкология хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдир.