Инвестиция Буюк Британияда ислом молияси маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бораётганини акс эттиради ва Ayan Capital’нинг ушбу соҳадаги муҳим иштирокчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди.
Ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда автотранспорт воситаларини молиялаштириш билан шуғулланувчи Ayan Capital компанияси Partners for Growth (PFG) компаниясидан Шариатга мувофиқ тарзда 25 миллион фунт миқдорида молия маблағлари жалб қилди.
Инвестиция Буюк Британияда ислом молия маҳсулотларига бўлган ортиб бораётган талабни ва Ayan Capital’нинг ушбу соҳада тутган ўзига хос мавқеини яна бир бор тасдиқлади.
Ayan Capital Буюк Британиянинг 21.70 миллиард фунтга тенг бўлган фойдаланилган автомашиналарни молиялаштириш бозорида фаолият олиб боради.
Компания автотранспорт воситаларини молиялаштириш орқали Буюк Британияда ислом банк молия соҳасида пешқадам бўлишни мақсад қилган. У Uber, Bolt каби хусусий такси хизматлари ва бизнес юритувчи ҳайдовчиларга кам углерод чиқарадиган машиналарни ислом молияси талаблари асосида (насияга) сотиб олиш имкониятини таклиф этади.
Бундан ташқари, компания яқинда Ayan Pay номли янги хизматни ишга туширди. Бу 0% фоизли, 12 ойлик молиялаштириш дастури бўлиб, уй таъмири, автомашина таъмири ва мебель харидларини ўз ичига олади.
Қайд этиш лозим, Ayan Capital га молиявий маблағлар ажратган (яъни молиялаштирган) Partners for Growth (PFG) компаниси — 20 йиллик тажрибага эга, 20 дан ортиқ давлатда юқори ўсишга эга технологик ва финтех компанияларни қўллаб-қувватлаб келаётган глобал молия муассасасларидан бири ҳисобланади.
Ayan Capital’нинг Бош амалиёт директори Furkat Suvhanov шундай дейди: “PFG кўмагида биз яна 75–100 миллион фунтга тенг бўлган қарз молия маблағлари жалб қилиш устида иш бошладик”.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2023 йилда Буюк Британиядаги ислом банклари активлари 26% га ўсиб, 8.20 миллиард долларга етди. Fitch Ratings маълумотларига кўра, бу кўрсаткич яқин келажакда 15 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Манба: https://www.zawya.com/en/economy/islamic-economy/