Саудия Арабистони 100 минг нафаргача фарғоналикларни ишга жалб қилмоқчи. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегациянинг Қувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жиддада “Bahra Electrics” компанияси раҳбари Fahed Talal Idris билан учрашув ўтказилиб, Фарғонада ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди.
Учрашувда “Bahra Electrics” ҳамда “Energy Solutions” компаниялари билан вилоят ҳудудида мисни чуқур қайта ишлаш ҳамда электр кабеллари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузилади.
Саудия Арабистонининг “Vision Ambassadors” компанияси ҳамтаъсисчиси Osama Kokandiy, “Sodiq At-Tijoriya” компанияси раҳбари Emet Abdulaziz ҳамда ишбилармон Ahmad Alxutami билан учрув ташкил этилди.
Osama Kokandiy вилоят раҳбарига паррандачилик соҳасида Фарғонада лойиҳа амалга ошириш режаларини маълум қилди. Emet Abdulaziz текстил соҳасида ҳамкорлик қилиш, Фарғонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига олиб киришда ўз таклифларини билдирди.
Ahmad Alxutami билан музокараларда эса тил ва турли касбларга ўқитиш марказларини ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача фарғоналикларни мамлакатда доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
Билдирилган таклифлар асосида ҳамкорликда ишни йўлга қўйиш ҳамда маълумотлар алмашишга келишилди.
Манба: Saudiya Arabistoni 100 ming nafargacha farg‘onaliklarni ishga jalb qilmoqchi – Spot
Мавзуга оид маълумотлар:
- Saudiya Arabistoni kompaniyasi turli sohalar bo‘yicha o‘zbekistonliklarni ishga jalb qilmoqchi – Spot;
- https://www.spot.uz/oz/2023/08/07/saudi-e-visa/