Шариатни уч қисмга ажратиш мумкин:
Ал-аҳкам ал-иътиқадия ёки Ақида – иймон ва ишончга оид қоидалар.
Ал-аҳқам ал-ахлақия ёки Ахлоқ – ахлоқ ва одобга оид қоидалар.
Ал-аҳкам ал-аъмалия ёки Фиқҳ – одамлар ўртасидаги алоқалар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга оид қоидалар.
Фиқҳ ислом ҳуқуқшунослик илмига берилган ном бўлиб, Қуръон ва Суннатда тўғридан-тўғри зикр этилган (насс) масалалардан бошқа масалаларда ақлни ишлатиб ҳукм чиқаришни назарда тутади. “Фиқх” сўзи фақаҳа сўзидан олинган бўлиб, луғатда тушунмоқ, чуқур англамоқ маъноларини беради.
Ислом олимлари фиқҳни одатда “Ибодат” ва “Муомалот” деб номланган икки турга ажратадилар.
Фиқҳ ал-иъбада – одамлар ва Аллоҳ ўртасидаги муносабат, ибодатга оид қоидалар.
Фиқҳ ал-муомала одамлар ўртасидаги муносабатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга оид қоидалардир.
Фиқҳ ал-муомала ушбу диаграммада кўрсатилгандек бир қанча бўлимлардан ташкил топган бўлиб, савдо, иқтисод ва молия масалалари, жумладан олди-сотди шартномалари, ижара/лизинг, гаров, корхоналарни бошқариш ва бошқа масалалар муомалотга тегишлидир.