Самарадорликни ўлдирадиган яна бир тушунча, ёмон ҳолат юз берганда ёки бошга қийинчилик тушганда сабр қилиш керак деган тушунчадир. Афсуски, биз бу сўзни ҳам тўғри талқин қилмаймиз. Сабр-тоқат ёки бардош, бу суст, ҳаракатсиз ўтириб қийинчиликлар ўтиб кетишини кутишни англатмайди. Бу сабрнинг асл маъносидан мутлақ йироқ тушунча. Сабрнинг асл маъносини чўлнинг энг қийин шароитида омон қолишга ҳаракат қиладиган ва шундай шароитда ҳам мева берадиган саббар (кактус) дарахтидан олишимиз мумкин. Буни у илдизларини ёйиш, ердан ва ҳаводан намликни симириб олиш ва узоқ вақт сақлаб туриш орқали амалга оширади. Бизнинг ҳам сабримиз шундай бўлиши керак, яъни суст ҳолда кутишдан иборат сабр эмас, балки яшаш, ўсиш, ривожланиш ва натижага эришишга интиладиган ФАОЛ САБР бўлиши керак. Келинг, тарихга назар солайлик. Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар бугунги кунда биз назарда тутгандек сабр қилишган бўлганларида, улар Маккани тарк этмаган бўлар эдилар ва Макка аҳолисининг қалблари уларга нисбатан мўъжизавий равишда юмшашини Маккадан чиқмай кутар эдилар.
Аллоҳ таоло уларга Қуръон каримда шундай деган: “Бас, азму матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қилинг”. (“Зухруф” сураси, 35-оят)
Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига хабарни етказиш учун интилган аввалги Пайғамбарларнинг сабр-тоқатини эслатмоқда. Бизлар шахс сифатида ҳам, умуман сифатида ҳам сабрга жуда муҳтожмиз. Лекин суст сабрга эмас, балки бизнинг аҳволимизни яхшилаш, янада самарали бўлиш ва ижобий натижаларга эришиш учун барча воситаларни талаб қиладиган фаол сабрга муҳтожмиз.
Таржимон: Мирзоҳид Низамиддинов
Муҳаррир: Жаҳонгир Имамназаров