Ҳар қайси томон музорабани бошқа томонни огоҳлантирган ҳолда тугатиш ҳуқуқига эга. Агар музораба якунланиш пайтида барча активлар пул кўринишида бўлса ва қандайдир фойда олинган бўлса, у ҳолда ушбу фойда томонлар ўртасида аввалдан келишилган нисбатда тақсимланади, лекин агар активлар мол/маҳсулот кўринишида бўлса, у ҳолда мудорибга ушбу молларни сотиш ва ҳақиқий фойдани аниқлаш вазифаси топширилади.
Мусулмон ҳуқуқшунослари музораба шартномаси маълум бир муддатга тузилиши мумкинлиги юзасидан бир фикрда эмаслар. Аммо Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳаби уламолари музораба шартномаси маълум муддатга тузилиши мумкин ва шу муддат ўтгандан кейин шартнома ўз-ўзидан, якунланади дейишади (яъни бунда томонлар бир-бирларини огоҳлантиришлари шарт бўлмайди). Шу билан бирга, ислом ҳуқуқшунослигида музорабанинг энг оз муддати ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, демак мудорабанинг энг оз муддати йўқ деб ҳисобланади ва бир томон бошқа томонни огоҳлантирган ҳолда музорабани тугатиши мумкин бўлади.
Аммо музорабанинг якунланиши масаласида томонларга тақдим этилган ушбу эркинлик баъзи муаммоларга сабаб бўлиши мумкин, чунки ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти бирор натижа бериши учун маълум вақт ва куч талаб қилинади. Шу сабабли иш энди бошлаган пайтда сармоядор (робб ул мол) музорабани якунламоқчи бўлса лойиҳа учун куч сарф қилган музориб учун бу жиддий муаммо туғдириши табиий. Шундан келиб чиққан ҳолда, томонлар музораба шартномаси тузилаётган пайтда муайян муддат давомида музораба шартномасини тугатмаслик тўғрисида келишиб олишлари ва шунга асосан ҳаракат қилишлари шариатга зид бўлмайди. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларида айтиланидек, “Мусулмонлар ўртасида тузилган барча шартлар, агар улар ҳалолни тақиқламаса ва аксинча ҳаромга рухсат бермаса, бажарилиши керак”.
المسلمون على شروطهم إلا شرطا أحل حراما أو حرم حلالا
1 comment
АССАЛОМИ АЛЕКУМ АКА ИСЛАМ МОЛИЯСИ ТАЛАБАЛАР УЧУН КИРИДИТ БЕРАДИМ.МЕН УЧУН ЖУДАХАМ КЕРАК ЭДИ.АГАР БЕРИЛСА ЖУДАХАМ ЯХШИ БУЛАРДИ ИЛОЖИ БУЛСА.