Меҳнат ва амалларнинг мукофоти ўша ишнинг мураккаблик даражасига эмас, балки унинг қанчалик манфаатли эканлигига боғлиқдир. Бирор бир яхши ишни амалга ошириш қийин бўлиши мумкин, аммо унинг яхшилиги уни амалга ошириш қанчалик қийинлиги билан белгиланмайди. Иш мураккаб бўлса, унинг мукофоти ҳам каттароқ бўлиши мумкин, лекин бу, қийинчилик яхши амалнинг мақсадларидан бири ёки унинг ажралмас қисми дегани эмас.
Таваккалчилик (риск) бирор бойлик ёки қўшимча қиймат яратиш учун зарур бўлсагина ўзини оқлайди. Таваккалнинг ўзи ҳеч қандай маънога эга эмас. Ислом молиясида таваккал бирор қўшимча қиймат келтирсагина рухсат этилади, аммо қиймат яратишга таъсир этмаса, у тақиқланган қимор тоифасига ўтади.
Сизларга таваккал ва хатар, қимор ва таваккал, сармоя ва ғарар (мавҳумлик, яъни ахборот мувозанатининг бузилиши. Масалан, битим иштирокчиларидан бири шартнома бўйича тўлиқ ахборотга эга бўлмаганлиги туфайли катта хатарга рўбарў бўлиши) ўртасидаги фарқлар ҳақида маълумот тақдим этишни режалаштирганмиз.