Мулкнинг хусусий ёки давлатники бўлиши мумкинлиги ҳақида
Шариат инсонларга мулкка эгалик қилиш ва даромад топиш ҳуқуқини беради ва шу орқали бойлик яратилади; бойлик орттиришнинг асосий икки усули мавжуд:
а) Мулкка эгалик қилиш. Эгаликдаги мол-мулк бойлик орттиришнинг асосидир. Инсон ўз моддий эҳтиёжларини қондириши учун яроқли бўлган ҳар қандай нарса мулк бўлиши мумкин. Шунинг учун, шариат ўзининг мулки бўлмаган ва ўз қўлида (ихтиёрида) бўлмаган молни сотиш тақиқлайди.
б) Даромад топиш. Бу жисмоний меҳнат ёки бошқалар билан ўзаро розилик орқали ўз моддий эҳтиёжларини қондириш учун қилинган саъй ҳаракатдир. Даромад топишнинг уч асосий манбаи (негизи) мавжуд бўлиб, улар ер, меҳнат ва молиявий сармоядир. Ер, сайёрамиздаги инсон меҳнатини қўллаш мумкин бўлган барча нарсани ўз ичига олади ва у бойлик манбаи ҳисобланади. Шунга кўра, меҳнат ер юзидаги неъматлардан фойдаланиш воситаси бўлиб, ёллаш, савдолашиш ва ҳоказо каби қўшимча усуллар орқали бойлик яратишга ҳизмат қилади. Молиявий сармоя эса меҳнат имкониятларини кенгайтириш орқали янада кўпроқ даромад олиш ва фаровонликни янада оширишга хизмат қилади. Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ таваккалчилик эса ҳалол даромад топиш жараёни билан бевосита боғлиқдир.
Бойлик муомаласи (айланиши) ва бизнес-жараёнларда адолатни таъминлаш
Адолатни таъминлаш масаласи инсон ҳаётининг барча жабҳаларида жуда муҳим ўрин эгаллайди. Биз буни (ислом нуқтаи назаридан қараганда) иқтисод ва молияда бойликнинг айланиши мисолида кўришимиз мумкин. Бу, бизнес муҳит ва ижтимоий фаолиятга таъсири туфайли ҳам янада каттароқ аҳамият касб этади. Шу сабабли, бизнес жараёнлардаги адолатни таъминлаш мақсадида шариат шартнома ва битимлар тузиш, тадбиркорлик маысадиди ҳамкорлик қилишда ҳамжиҳатлик ва ўзаро розиликнинг мавжуд бўлиши каби бир қатор шартлар қўяди. Бундан ташқари, тадбиркорликда адолатсизликка йўл очиши мумкин бўлган порахўрлик, фирибгарлик ва алдов, қимор, мавҳумлик, рибо ва бошқа шу каби қинғирликларни таъқиқлайди.
Булар, мол-мулкка нисбатан шариатнинг асосий талаблари ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу мақсадлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб иқтисодий ва молиявий алоқаларда адолатни таъминлашга ва жамият фаровонлигини оширишга ҳизмат қилади.