Ушбу тадбир IT, сунъий тафаккур ва молия йўналишларида таълим олаётган талабалар ва ёш мутахассисларни бирлаштириб, AI ёрдамида AAOIFI молиявий ҳисобот меъёрларини (FAS) қўлланиши ва жорий этилишига кўмаклашувчи ечимлар устида ишлаш имкониятини тақдим этади.
«Hackathon» сўзи инглиз тилидаги «hack» ва «marathon» сўзларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Умумий мазмунни сўзнинг ўзи айтиб турибди: маълум бир масалани қисқа муддат ичида тез ҳал қилиш. “Hack” – бу масалага энг оптимал, осон ва тез ечим топишдир. Демак, Хакатон, бу махсус мусобақа тури бўлиб, унинг иштирокчилари уларнинг олдига қўйилган масалани муайян (белгиланган) муддат ичида ечишлари керак.
Хакатоннинг асосий мақсади – ислом молияси меъёрларини амалиётга татбиқ этишни осонроқ ва самаралироқ усулларини топишга хизмат қиладиган ва уларни ва глобал миқёсда жорий қилишга ёрдам берадиган янги/ижодий ва амалий ечимлар қидириш ва топишни рағбатлантиришдир.
Ушбу танлов иштирокчилари пул мукофотлари ва эътироф учун жамоалар сифатида ишлаб, ислом молия экотизимида стандартлаштириш, мувофиқлик ва қарор қабул қилиш жараёнларини яхшилайдиган AI воситаларини ишлаб чиқиш учун рақобатлашадилар. Улар ушбу мусобақа давомида амалий тажриба орттирадилар, соҳанинг етакчи мутахассислари билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар ҳамда инновациялар ва янги технологияларни қўллаш орқали ислом молиясининг келажагини шакллантиришда иштирок этадилар.
Сиз ҳам талабалар ва мутахассислар иштирок этадиган ушбу қизиқарли хакатонда иштирок этишингиз ва AAOIFI молиявий ҳисобот меъёрлари (FAS) атрофида шаклланган AI ечимларини биргаликда ишлаб чиқишга ҳисса қўшинг.
Ушбу хакатон AI технологияларини ислом молияси меъёрларини татбиқ этиш ва ўзлаштиришни осонроқ, мукаммалроқ, фойдаланувчи учун қулайроқ ва глобал миқёсда татбиқ қилиш имкониятларини ўрганишга қаратилган. Бу эса молиявий қарорларни тезроқ ва энг мақбул усулда қабул қилинишига олиб келади.
Мукофотлар:
▪️ 1-ўрин: 10 000 АҚШ доллари;
▪️ 2-ўрин: 7 000 АҚШ доллари;
▪️ 3-ўрин: 4 000 АҚШ доллари.
Кимлар иштирок этиши мумкин?
IT, сунъий тафаккур, молия ва бухгалтерия соҳаларида мутахассисликка эга бўлган 3–5 нафар аъзодан иборат жамоалардаги талабалар ва мутахассислар.
Баҳолаш мезонлари ва ҳакамлар ҳайъати
Юборилган лойиҳалар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
- Аниқлик ва мувофиқлик – AAOIFI меъёрларига мослик;
- Инновация ва ижодкорлик – муаммоларга янгича ёндашув;
- AI самарадорлигини ошириш – сунъий тафаккурнинг такомиллашувида иштирок этиш;
- Фойдаланувчи учун қулайлик – интерфейс ва ишлаш жараёнининг соддалиги
Ҳакамлар таркибига исломий молия, AAOIFI меъёрлари бўйича ва AI соҳаларининг етакчи экспертлари киради.
Кўп бериладиган саволлар (FAQ):
Савол: Мен якка ўзим иштирок этсам бўладими?
Жавоб: Йўқ. Ҳар бир иштирокчи 3–5 нафар аъзодан иборат жамоа таркибида қатнашиши лозим. Жамоа таркибида IT, AI ва молия/бухгалтерия соҳалари бўйича мутахассислар бўлиши шарт.
Савол: Хакатон онлайн тарзда бўладими ёки бевосита бирор жойда ташкил этиладими?
Жавоб: Хакатон гибрид шаклда ўтказилади. Дастлабки семинарлар онлайн тарзда бўлиб ўтади, хакатоннинг ўзи эса маълум бир жойда ўтказилади. Аниқ манзил яқин кунларда эълон қилинади.
Тез орада янада кўпроқ маълумотлар тақдим этилади!
Биз ушбу тарихий AI хакатонга қизғин тайёргарлик кўрмоқдамиз ва яқин кунларда сизларга янада кўпроқ маълумотлар берамиз!
📲 Рўйхатдан ўтиш, семинарлар, жой ва бошқа муҳим эълонлар учун расмий каналларимизни кузатиб боринг!