Жалб қилинган маблағларни Alif Nasiya дастурига йўналтириш режалаштирилган.
Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берган.
«Бу, сармоя жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган келишувнинг биринчи қисмидир. Яқин вақт ичида Alif Uzbekistan янги келишувлар ҳақида хабар беради”, дейди Alif Uzbekistanнинг бошқарувчи директори Нуриддин Лафизов.
Бундан ташқари, узоқ муддатли ривожланиш дастури доирасида Alif компанияси умумий қиймати 50 млн.АҚШ долларига тенг бўлган ислом қимматли қоғозлари – сукук чиқаришни режалаштирилган. Сукук чиқариш орқали жалб қилинган маблағлар компаниянинг молия бозоридаги мавқеъини мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак.
Cur8 Capital жамғармаси шунингдек Alifнинг ҳаммуассиси Абдулло Курбанов тарафидан ташкил қилинган Ayan Capital стартапига ҳам сармоя киритган. Ушбу стартап Британининг юридик ва жисмоний шахсларига ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган банк-молия хизматлари кўрсатиш (ва шу орқали пул ишлаш) мақсадида ташкил қилинган.
Манба: https://www.spot.uz/ru/2024/10/21/alif-cur8/