Web of Science дунёнинг энг обрўли илмий маълумотлар базаси ҳисобланади. У журналлардаги мақолалар ва тадқиқотларни индекслайди. Тадқиқотчилар “ислом молияси” мавзусидаги барча нашрларни топиб, қайси университет неча марта бу мавзуда нашр қилганини санаб чиқишган.
Тадқиқот 2025 йил якунлари бўйича Малайзия халқаро ислом университети – IIUM ислом молияси бўйича 318 та илмий мақола чоп эттирган – бу эса ушбу университет университет ислом молияси бўйича энг кўп тадқиқот олиб борган ва ҳозирда дунёда биринчи ўринда дегани.
Албатта, бу кўрсаткич нашрлар сифати, иқтибослар сони, амалий таъсири ёки таълим сифати ҳақида эмас, балки фақат нашрлар сони ҳақида. Лекин бу ҳам жиддий кўрсаткич, чунки халқаро мавқеъга эга бўлган университетлар ҳар қандай сифатдаги мақолаларни чоп этаверишмайди.
Демак, қуйида ушбу рейтингга кўз югуртириб чиқамиз.

Рейтингдан яққол кўриниб турибди: ислом молияси бўйича илмий тадқиқотларнинг асосий марказлари — Малайзия ва Индонезия. IIUM, INCEIF, UM, UiTM, UKM, UUM — барчаси малайзиялик университетлар. Бу тасодиф эмас: Малайзия давлат сиёсати даражасида ислом молиясини ривожлантиришга эътибор қаратган.
Биринчи ўнталик рўйхати:

Иккинчи ўнталик:

Учинчи гуруҳга қуйидаги 9 та университет кирган:

Асосий хулосалар:
Жами нашрлар сони 1998
Малайзия – пешқадам
30 та институтдан 8 таси Малайзияники. Жами нашрларнинг 49% и Малайзияга тегишли. Буни давлат сиёсати ва ислом молиясини ривожлантиришга қаратилган стратегия натижаси дейиш мумкин.
Туркия – нуфузи ошиб бораётган марказ
IZU (70) ва Sakarya (40) – биринчи ўнталикка қирмаган, лекин 2 ўнталикдаги ўрни кучли. Туркия сўнгги йилларда ислом молиясини миллий стратегия даражасига кўтарган ва энди унинг натижалари кўрина бошлади.
Араб дунёси – амалиётдаги устунлик
Қатар ва Саудия дунёнинг энг йирик ислом молияси бозорлари, лекин тадқиқотда 2–3 ўнталикда. Бу мамлакатлар тадқиқотлардан кўра амалиётга кўпроқ сармоя киритган деб тушунамиз. Шу билан бирга, бойлик тадқиқотларни ўз ўзидан амалга оширмайди – бунга алоҳида сиёсат, эътибор ва ирода керак.
Ғарб – ихтисослашган
Durham, La Trobe, Monash, London – тўртта Ғарб университети. Сони оз, лекин сифатли нашрлар билан ислом молияси соҳасига академик эътибор қаратилмоқда. Буюк Британиянинг Durham университети эса ислом молияси бўйича Ғарбдаги энг йирик тадқиқот маркази сифатида танилган.
Шимолий Африка ҳам секин-аста кучайиб бормоқда
Тунис ва Миср Шимолий Африкада ислом молияси тадқиқотларининг марказига айланяпти.
Покистон – ягона вакил
Покистон учун ажабланарли кам кўрсаткич. Покистон аҳолиси бўйича дунёнинг энг йирик мусулмон мамлакатларидан, лекин академик тадқиқот соҳасида негадир орқада қолмоқда.
Ўзбекистон
Рўйхатда биронта ўзбек университети йўқ, чунки ислом молияси Ўзбекистонда энди-энди ривожланмоқчи бўлаётган соҳа.
@IslomMoliyasi