2012 йил Омонда ислом молияси тамойиллари татбиқ этилди, ўша пайтгача ислом молияси тизими бу мамлакатда деярли бўлмаган. Ўтган давр мобайнида ислом молияси активлари ҳажми 12,6 млрд. АҚШ долларига, мамлакатнинг банк секторидаги улуши 0% дан 13,68% га етди (бу кўрсаткич ислом молияси анча аввал ривожланишни бошлаган Қатар ёки Баҳрайндан юқори). Бугунги кунда Омонда 2 та ислом банки, 6 та ислом молияси дарчалари, 3 та ислом молияси жамғармаси, 2 та такафул (ислом суғуртаси) компанияси фаолият юритмоқда. Мамлакатнинг қимматбаҳо қоғозлар бозорида давлат томонидан чиқарилган (яъни суверен) сукук ҳам, корхоналар томонидан мустақил равишда чиқарилган сукук ҳам бор. Масқат Қимматли Қоғозлар Бозори хозирча 30 та корхонадан иборат «Шариат индекси»ни ҳам эълон қилди. Бугунги кунда, Омон ислом молияси бозори, кўлами жиҳатдан дунёда 15 ўринда турувчи мамлакатдир.
Шундай қилиб, арзимаган 6-7 йил ичида Омон Султонлиги ислом молияси тизими умуман татбиқ этилмаган давлатдан ушбу тизим яхши ривожланган мамлакатга айланди.