“Туронбанк”нинг сўнгги уч йилда Ислом Тараққиёт Банки (IsDB) аъзо молия ташкилотларидан бирининг молиялаштириш дастуридан фойдаланаётган маҳаллий банклар қаторига қўшилиши ислом молиясининг Ўзбекистонда кенгроқ ёйилишини англатади.
“Туронбанк” Ўзбекистон иқтисодиётининг бир қанча тармоқларни молиялаштириш бўйича Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан музокаралар олиб бормоқда”, – “Туронбанк” ҳужжатлар билан ишлаш ва савдони молиялаштириш бўлим раҳбари Наргиза Саъдуллаеванинг сўзларини келтиради Islamic Finance News нашри.
Бу ташаббус, “Туронбанк” 2019 йил июль ойида Халқаро савдони молиялаштириш ислом корпорациясидан (ITFC) 6 миллион АҚШ долларига тенг молия маблағларини ўрта ва кичик бизнесни (иқтисодиётнинг қайси тармоғида ёки қайси вилоятда фаолият юритишидан қатъий назар) муробаҳа асосида молиялаштириш учун жалб қилгандан сўнг пайдо бўлди.
Ушбу шартнома доирасида, ҳар бири 1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган бир неча лойиҳа аллақачон молиялаштирилиб бўлди. Банк тахминларига кўра 6 тадан 10 тагача корхонагина ушбу молия маблағларидан фойдалана олади.
“Биринчи босқичда молиялаштирилган бир неча лойиҳа муваффаққиятли амалга ошса, кейинги босқичларда молиялаштирилган лойиҳалар сонини кескин кўпайтириш мумкин бўлади”,- дейди Наргиза Саъдуллаева.
SME Finance Forum (Кичик ва ўрта бизнесга бағишланган молия форуми)да келтирилган маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистондаги микро, кичик ва ўрта бизнесни банклар томонидан молиялаштиришга бўлган эхтиёж таҳминан 11.79 миллиард АҚШ долларига тенг, бу эса ЯИМнинг 17.67% ни ташкил қилади. Фақат кичик ва ўрта бизнес учун эса 10.26 миллиард АҚШ доллари миқдорида молия маблағлари талаб этилади.
2019 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра умумий активлари 4.72 триллион сўм ($493.9 млн.), соф фойдаси эса 68.14 миллиард сўмни ($7.13 млн.) ташкил этган “Туронбанк”, ITFC билан музокараларни 2018 йил сентябрь ойида бошлаган.
“ITFC вакиллари банкимизга келишди ва биз улар билан ҳамкорлик масаласи, жумладан, маҳаллий корхоналарга хом-ашё ва бошқа маҳсулотлар импорти учун қисқа муддатли молия маблағлари ажратиш имкониятлари юзасидан музокаралар олиб бордик”,- деди Наргиза Саъдуллаева.
Тахминан ўша пайтда бошқа бешта ўзбек банки хусусан Asia Alliance Bank, Trust Bank, Hamkorbank, Kapital Bank ва Ipak Yuli Bank банклари билан ҳам ICD ва ITFC томонидан молиялаштириш масаласида келишувга эришилди.
Манба: IFN Reports Islamic Finance News 28/01/2020