Дастур тафсилотлари
Сана: 20 май (шанба) 2023 йил;
Вақти: 9.00 дан 17.00 гача;
Жойи: Мезана илм маркази (локация: https://maps.app.goo.gl/62su7eDKKxA2Vcid8);
Қатнашчилар: ўрта ва олий таълим ўқув юртлари талабалари;
Нархи: талаблар учун махсус чегирма билан 150 000 сўм.
Тадбир тили: ўзбек тили
Қўшимча маълумот: тренинг мавзулари орасида кофе-брейк ва пешин намозидан олдин енгил тушлик ташкил қилинади, тренинг давомида ичимлик сув берилади. Мезана илм марказида таҳорат ва намоз учун шарт-шароит мавжуд.
Тренинг маърузачилари:
1. Жаҳонгир Имамназаров – “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамда Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси ҳаммуассиси ва директори, Ислом иқтисодиёти бўйича фан доктори (PhD), банк ва молия соҳасида 30 йиллик тажрибага эга мутахассис;
2. Козимхон Тўраев – IsBF компанияси ҳаммуассиси, Ислом тараққиёт банкида (IsDB) инвестициялар ҳамда ходимлар бўлимида 6 йилдан зиёд фаолият олиб борган, яъни ИМ соҳасида амалий тажрибага ҳамда Council for Islamic Banks and Financial Institutions (CIBAFI) томонидан тақдим этилган сертификатга эга мутахассис;
3. Муҳиддин Бектемиров – IsBF компаниясида тренинг-менежер, AAOIFIнинг CSAA (Шариат маслахатчиси ва аудитори) сертификати соҳиби.
Тренинг дастури:
1. Ислом молияси асослари:
• Ислом иқтисодиёти ва молияси ҳақида қисқача маълумот; • Ислом молияси тамойиллари (рибо, ғарар, майсир, хатарларни бўлишиш, фойда-зарар тақсимоти в.ҳ.к.з.); • Ислом молиясида пулнинг моҳияти ва вазифаси; • Ислом молия хизматлари саноати ҳақида қисқача маълумот.
2. Ислом молиясининг асосий маҳсулотлари:
• Муробаҳа (жумладан анъанавий молиялаштиришдан фарқлари); • Ижара (жумладан анъанавий лизингдан фарқлари) • Музораба; • Мушорака.
3. Ислом банкчилиги ва анъанавий банкчилик:
• Ислом банкчилиги тушунчаси; • Ислом банкчилигининг анъанавий банкчиликдан фарқлари; • Ислом банкчилигини Ўзбекистонда татбиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан қисқача маълумот (жорий ҳолат, мавжуд муаммолар ва истиқболари ҳақида).
4. Ҳалол тадбиркорлик – барака омили:
• Исломда пул ва бойликка бўлган муносабат; • Исломда тадбиркорликнинг ўрни; • Тадбиркор/савдогар ўз фаолиятида баракага эришиш учун эътибор бериши керак бўлган омиллар.
5. Блокчейн, криптовалюта, биткоин ва трейдинг ислом ҳуқуқи нуқтаи назаридан.
6. Қандай қилиб ислом молияси соҳасида мутахассис бўлиш мумкин?
7. Тўлов қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:
- Нақд пул;
- Payme тўлов тизими орқали.
Тренингда иштирок этиш масаласида қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз ёки кўрсатилган телеграм рақамига ёзма мурожаат қилишингиз мумкин: Ismoilov Muhammadqodir Тел. +998910091330
Telegram: @Muhammadqodir_Umar
Sharifjon Bobosharipov Тел. +998915751277