Сармоя киритиш жараёнининг узлуксизлиги
Жамият тараққий этган сари иқтисодий фаоллик, жумладан молиявий битим ва пул айланмалари кўлами ҳам ортиб бораверади. Табиийки, жамият ўзининг ҳар бир аъзоси фойдаси ва равнақи учун ўз молиявий имкониятларини ривожлантириб боради. Шариат мақсадлари (“мақосид ал-шари’а”) нуқтаи назаридан бойликни сармояга айлантириш ва уни ривожлантириш танлов эмас, балки мажбуриятдир. Чунки у бойликни ортишига ва жамият фаровонлигининг ошишига хизмат қилади.
Кенг қамровли жамият фаровонлигига эришиш
Мазкур мақсад жамиятнинг барча аъзолари бирламчи моддий эҳтиёжларини, тинчлик ва ижтимоий хавфсизликни, ҳамда шахс ҳаловатини таъминлаш орқали қондиришга қаратилган. Бу мақсадга эришиш орқали жамият аъзолари ўртасида адоват ва ўзаро нафрат уйғонишига сабаб бўлувчи ҳолат – аҳолининг турли имтиёзларга эга ва имтиёзларга эга бўлмаган табақаларга бўлинишининг олди олинади.
Келишмовчиликларни бартараф этиш учун молиявий фаолиятдаги шаффофликни таъминлаш
Ушбу мақсад молиявий мулкка бўлган ҳуқуқнинг қонунийлигини белгилайди, бу эса молиявий битимлар (транзакциялар)нинг асосий жиҳатларидан биридир.
Бу шунингдек ислом молиясидан нотўғри фойдаланиш ва исроф қилиш, жамиятдаги молиявий масалаларга оид келишмовчиликлар, баҳслар ва норозиликларни олдини олишга ёрдам беради. Шариатда тадбиркорлик ва молиядаги шаффофлик жуда муҳим масала ҳисобланади. Шаффофликни таъминлашдан асосий мақсад – инсонлар ўртасидаги тадбиркорлик фаолиятида юзага келиши мукин бўлган келишмовчиликларни имкон қадар бартараф этишдир. Бунда молиявий муносабатлардаги шаффофлик, айниқса битим шартлари ҳар икки тараф учун ҳам аниқ маълум бўлиши керак бўлган шартномаларда (масалан олди-сотти шартномасида маҳсулот сони, сифати, таснифи ва ҳ.к.з.) жуда муҳим саналади.