САВОЛ
Ассалому алайкум. Ғарб давлатларида машҳур бўлган Факторинг бўйича саволимиз бор. Бу мақолага тўла мос бўлмасада айирбошлаш масаласига тегишли жойи бор. Масалан бир хизмат кўрсатилгандан кейин
а) харидор пулни 30 кун ичида тўлаб беришга келишилинади. Бу қисм шариатимизга мосми?
б) Бизнесни капиталга бўлган эҳтиёжини қондириш ва пулни тезрок олиш максадида “фактор” компанияларга мурожаат қилинади. Бу факторлар бу пулни химат кўрсатувчига 1-2 кун да 100% эмас 98% қилиб тўлаб беради. Масалан, юк ташиш учун битим 10000 сўм бўлса харидор 30 кун ичида 10000 сўмни тўлаб беради. Шу харидорни 30 кун тўлашини кутмасдан “фактор” компанияга мурожаат қилиб бу пулни 9800 сўмни 1-2 кун ичида олади. “Фактор” компанияси келишув асосида харидордан узи 30 кун ичида пулни ундириб олади. Бу рибо ан насия бўладими хизмат курсатувчи учун?
в) Харидор учун? Факторлаш ислом тула тукис ман килинганми ёки шартномада келишиб қонунийлаштириш мумкинми?
Раҳмат.
ЖАВОБ
Ваалайкум ассалом.
а) Бирор муддатда тўловни амалга оширишга келишиш шариатимизга мос.
б) Факторинг амалиётида иккита хусусият бор. Биринчиси, бир томоннинг қарзини бошқа томон сотиб олиши, ислом молиясида “байъ ад-дайн” дейилади. Бундай амалиёт жоизлиги масаласида уламоларнинг ихтилофи бўлиб, жумҳур уламолар жоиз эмас деб ҳисоблайдилар. Иккинчи масала, факторинг натижасида сотиб олинган қарзнинг устидаги ортиқча ёки камайтирилган қисми рибо эканлигига уламолар иттифоқ қилишган.
в) Маҳсулот сотиб олаётган тараф факторинг амалиётига алоқаси йўқ деб ҳисобланади. Чунки олди-сотди шартномаси ва сотувчининг фактор корхонаси билан тузган шартномаси бир-бирига боғлиқ бўлмаган алоҳида шартномалардир. Валлоҳу аълам.