Хусусий тармоқни ривожлантириш ислом корпорацияси (ICD) Ислом тараққиёт банки гуруҳига аъзо халқаро молия ташкилотидир. Ушбу ташкилот, молия соҳасида турли ажойиб ечимлар таклиф этувчи молия муассасаларини тақдирлаш, уларнинг имкониятларини намойиш этиш ва мукофотлаш учун “ICD Finnovation Award 2020” лойиҳаси бошланганлигини эълон қилди.
CОVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб одамлар, хўжаликлар, корхона ва муассасаларни олдиндан айтиш қийин бўлган мураккаб вазиятга солиб қўйди. Ушбу оғир жараёндан чиқишда янги молиявий воситалар ва технологияларга ечим сифатида қаралмоқда. Шунинг учун ушбу ташаббус долзарб муаммоларни, шу жумладан CОVID-19 натижасида келиб чиқаётган муаммолар ечимини топишда технологиялар ва инновацияларнинг аҳамиятини ўрганишга қаратилган.
“Finnovation” – бу ICD’нинг жаҳон молия муассасалари ва стартапларининг муваффақиятли инновацияларини рўйхатга олиш ва қўллаб-қувватлаш учун фойдаланадиган онлайн платформасидир (www.InnovativeFIs.net).
Янги лойиҳа ҳақида ICD бош директори Айман Сейжини шундайн фикр билдирди:
“Ҳозирда дунё коронавирус пандемиясининг ҳалокатли таъсирини бошдан кечирмоқда. Кўпчилик мутахассислар келгуси йилларда глобал ялпи ички маҳсулотнинг пасайишини башорат қилмоқдалар ва биз бу билан боғлиқ қийинчиликларни енгиш вазифаси доирасида кичик бизнес ва иқтисодиёт учун инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва уларни лойиҳалаштириш масаласига муҳим ечим сифатида қараймиз. Биз халқаро молия ташкилоти сифатида бундай янгиликларни қўллаб қувватлашимиз керак”.
“ICD Finnovation Award 2020” ICD’га аъзо 55 мамлакатда FIs тармоғига кирувчи молия муассасаларини қуйидаги тоифалардан бирига мос келадиган маҳсулотларини тақдим этишга таклиф қилади:
- Инновацион молиявий маҳсулотлар ва хизматлар.
- Янги бенефициарларга эришишда ёрдам берган инновацион маркетинг стратегиялари.
- Ислом молияси тамойилларини амалга оширишни яхшилашга қаратилган янгиликлар.
- Кўп сонли фойдаланувчиларни жалб қилган (қамраб олган) инновацион молиявий технологиялар (FinTech).
- Молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжни қондиришга қаратилган инновацион ички сиёсат ва амалиётлар.
- Ички амалиёт жараёнлари самарадорлигини юксалтириш ва шу орқали бундан олинадиган даромадаларни оширишга қаратилган инновацион ечимлар.
Ғолиблар 2021 йилнинг июнь ойида Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик йиғилишида ташкил этиладиган махсус маросимда тақдирланади.
«ICD Finnovation Award2020» ҳақида қўшимча маълумот олиш, ҳамда танловда қандай қилиб иштирок этиш мумкинлигини бўйича www.InnovativeFIs.net сайтидан маълумот олиш мумкин.