11-12 сентябрь, шанба ва якшанба кунлари “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамда “Islamic Business and Finance” (IsBF) компанияси томонидан “Ислом молияси асослари ва ҳалол савдо фаолияти” мавзусида тренинг-практикум ўтказилмоқда. Ушбу тренинг-практикум бўйича энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар бериб ўтмоқчимиз:
1. Тренинг-практикумда қатнашиш давомида қандай саволларга жавоб топа оламан?
Тренинг-практикумда сиз қуйидагилар бўйича билим-кўникмаларга эга бўласиз, иншаа Аллоҳ:
– Ислом молияси ҳақида асосий тушунчалар;
– Ислом молия тизими ва анъанавий молия тизими ўртасидаги фарқлар;
– Ислом молиясидаги асосий тақиқлар;
– Ислом молиясида қўлланиладиган шартномалар;
– Бизнесда барака омиллари;
– ва бошқа турли хил мавзуларга доир билим-кўникмалар.
Бундан ташқари сиз:
– Бўлиб тўлаш (халқ тилида “рассрочка” деб ҳам номланади);
– Дистрибьютор/дилерликнинг Ислом молиясига мувофиқ кўриниши;
– Шартномаларда “жарима”, “пеня” каби молиявий жазолар;
– Анъанавий лизингнинг Ислом молиясига номувофиқ бўлган жиҳатлари;
– Сармояни кўпайтиришнинг Ислом молияси талабларига жавоб берадиган шакллари каби масалаларга жавоб олишингиз мумкин.
2. Тренинг-практикум кимлар томонидан ўтказилади?
Тренинг-практикум Ислом молияси ва банкчилиги бўйича кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан ўтказилади. Жумладан:
- ХОНДАМИР НУСРАТХЎЖАЕВ
Ислом тараққиёт банкининг Бош офиси (Жидда, Саудия Арабистони) Молиявий назорат бўлими менежери, AAOIFI (Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти) Бухгалтерия ҳисоби кенгашининг аъзоси. Шунингдек “Катта тўртлик” (Big four) аудит компанияларида узоқ йиллик тажрибага эга аудитор. - ЖАҲОНГИР ИМАМНАЗАРОВ
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси, “Islamic Business and Finance” (IsBF) компанияси директори. Банк ва халқаро молия муассасаларида катта иш тажрибасига эга мутахассис. - МУЗАФФАРЖОН НИЗОМИДДИНОВ
Ислом тараққиёт банки қошидаги Хусусий Тармоқни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси (ICD) Маслаҳат бўлими катта маслаҳатчиси, Ўзбекистон тижорат банкларида Ислом дарчаларини очиш ва уларнинг ишини ташкил қилиш бўйича лойиҳа раҳбари - КОЗИМХОН ТЎРАЕВ
Ислом тараққиёт банкида 6 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга, «Бизнесда барака омиллари» мавзусидаги тренинг курси муаллифи. - МУЗАФФАР ҲУСНИДДИНОВ
Буюк Британиянинг ислом молиясига ихтисослашган Gateway Global консалтинг ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили, Ислом молияси бўйича мутахассис.
Шунингдек, фиқҳий масалалар бўйича меҳмонимиз: - МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлими мудири, «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзоси.
3. Тренинг-практикумда иштирок этгач, менда қандай афзалликлар вужудга келади?
Биз барча тренинг қатнашчилари учун махсус Телеграм гуруҳи очамиз. Ва бу Телеграм гуруҳида барча асосий тренерларимиз ҳам бўлишади. Сизда тренингдан кейин ҳам амалий саволларингизга жавоб олиш имкони бўлади. Мазкур тренинг программасининг афзалликларидан бири ҳам ана шунда.
4. Тренинг-практикумда иштирок этиш нархи қанча?
Тренинг-практикумда иштирок этиш нархи 950 000 сўм (икки кун учун).
5. Иштирокчилар қандай рўйхатдан ўтказилади?
Иштирок этишни истаганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари ва тўлов қилишлари мумкин:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSc7LwnR6KzDlttRrd_xU_dAb-EhXPBsRyn2rwRw31aYJqCR_Q/viewform?usp=sf_link
6. Тўловларни қандай амалга оширишим мумкинми?
Агар сиз жисмоний шахс бўлсангиз, тўловларни Payme иловаси ёрдамида амалга оширишингиз мумкин.
Юридик шахслар тўловларни ўз ҳисобрақамларидан ҳам тўлашлари мумкин.
Шартнома олиш учун менежеримиз билан боғланинг: @IsBF_Trening (телеграм)

7. Тренинг-практикум қаерда ўтказилади?
Тошкент шаҳри, Инновацион ривожланиш вазирлиги, тадбирлар зали.
Мўлжал: “Беруний” метро бекати, Ўзбекистон Миллий университети
8. Масофадан туриб ҳам тренинг-практикумда иштирок этишимиз мумкинми?
Ушбу хизмат ҳозирда мавжуд эмас.
9. Тренинг дастури билан танишсак бўладими?
Ҳа, албатта.

Ташаккур!