Ушбу график ислом молия соҳасининг (барча ислом молия муассасалари) 2012-2017 йилларда кузатилган ва 2018-2023 йиллар оралиғида кутилаётган ўсиш суръатларини кўрсатади.
Ислом молия соҳасининг ҳажми 2012 йилда 1,746 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган бўлса, 2017 йилга бориб 2,438 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Шундай қилиб, охирги 6 йилда ислом молия муассасаларининг (ИММ) жамланма (ўртача) йиллик ўсиш суръати* 6% ни ташкил қилди. 2023 йилга бориб 3,809 млрд. АҚШ долларига етиши кутилмоқда ва бу жамланма (ўртача) йиллик ўсиш суръати 8% га тенг бўлади дегани.
ИММ умумий ҳажмини тасаввур қилиш учун биз уни Ўзбекистон банк тизимининг 2018 йил 31 декабрь холатига бўлган ҳажми билан солиштирдик. ИММ умумий ҳажми 2,438 млрд. АҚШ долларига тенг бўлса, Ўзбекистон банк тизимининг ҳажми 25.7 млрд. АҚШ долларига тенг, яъни ИММ ҳажми 95 баравар кўп дегани.
Энди эса ИММ ҳажмини жаҳон молия муассасалари ҳажми билан солиштирамиз ва бугунги кунда ИММ ҳажми 339 трлн. АҚШ долларига тенгбўлган жаҳон молия муассасалари активлари умумий ҳажмининг атиги 0.71% ни (!) ташкил қилишини кўрамиз.
Бугунги кунда дунёдаги энг йирик тижорат банки бўлмиш Хитойнинг ICBC банки активларининг умумий қиймати 3.62 трлн. АҚШ долларига тенг, бу эса ИММ умумий ҳажми шу биргина банкникичалик ҳам эмаслигини кўрсатади.
Шундай қилиб, ИММлари хали ўз ривожланиш босқичининг бошида эканлигини ва агар ИММ потенциал мижозлари бўлган дунё мусулмонлари сонидан келиб чиқадиган бўлсак, жуда катта салоҳияти борлигини англаб етишимиз мумкин.
Манбалар:
* жамланма (ўртача) йиллик ўсиш суръатини қандай ҳисоблашни ўрганиб олиш учун қуйидаги ҳаволани босинг (бу молиявий саводингизни оширишга ёрдам беради деган умиддамиз) https://www.investopedia.com/terms/c/cagr.asp